Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)
Янгиликлар

Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)

Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

«Интенсив боғ» маркази – мева-резавор экинларининг янги навлари ва уларни етиштириш технологияларидан фойдаланган ҳолда мева етиштиришдаги янгиликларни намойиш этиш учун муносиб майдондир. Шунингдек, марказ Қозоғистон фермерларига Голландия технологияси асосида боғлар барпо этиш ва парваришлашда кўмаклашади.

ҚМАИТУ  – Қозоғистон Республикасида боғдорчилик саноати учун кадрлар тайёрловчи ягона университетдир. Мутахассисларнинг амалий машғулотлари учун университет 2020 йили Dutch Fruit Solutions Kazakhstan (DFSK, Голландия) билан ҳамкорликда 1,5 гектар майдонда кўргазмали боғ яратди.

Шунингдек ўқинг: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича кўргазма базасини яратади

Тлектес Есполов қайд этганидек, Голландия Қироллиги уруғлар ва экиш материаллари экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Мамлакат ўз даромадининг 15-30 фоизини агросаноат мажмуасидаги янгиликларга йўналтиради, йилига 2,4 миллиард евролик экиш материалларини (уруғлик картошка учун 60 фоиз, сабзавот экинларининг уруғи учун 40 фоиз) экспорт қилади.

Кадрлар тайёрлашдан ташқари, марказнинг энг муҳим вазифаси мевали экинларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишдир.

«Бугунги кунда республикадаги мевали экинларга бактериал куйиш катта зарар келтирмоқда, бу улкан хавфдир. Масалан, 2017-2020 йилларда Олмаота вилояти ҳудудида бактериал куйишдан зарарланган боғлар майдони ҳар йили минг гектарга кўпайган, натижада, 200 гектар майдондаги дарахтлар илдизидан қўпорилган. Олимлар, агар ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун тезкор чоралар кўрилмаса, барча мева плантацияларининг 50% дан кўпроғи, шунингдек, мамлакатнинг 100% олма боғлари бой берилишини башорат қилмоқда”, деди ректор.

Бу муаммони ҳал қилиш учун ҚМАИТУда замонавий ускуналар билан жиҳозланган ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси очилган. Лаборатория Корнел университети (AҚШ) билан ҳамкорликда яратилган. Унинг фаолияти мева, резавор, ёнғоқ, сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун йилига 3 миллион донагача соғломлаштирилган генетик бир хил сертификатли экиш материалини олишга қаратилган. Олимларнинг фикрича, Қозоғистоннинг бугунги кунда мева ва резавор кўчатларига эҳтиёжи йилига 7 миллион донани ташкил этади.

«Қозоғистонда мева ва резавор экинлари етиштиришни ривожлантириш бўйича бундай мақсадли ишлар 2027 йилга бориб, интенсив боғлар майдонини 2 баробар кўпайтириш, яъни 47 минг гектар янги боғлар яратиш имконини беради», дейди Тлектес Есполов.

Шунингдек, унинг айтишича, келажакда университетнинг замонавий мева омбори қурилиши режалаштирилган. DFSK билан олдиндан келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин