Туркистон вилоятининг (Қозоғистон Республикаси) учта иссиқхона хўжалигида жигарранг буришган помидор меваси вируси (ToBRFV) аниқланган. Натижада ҳосилни йўқ қилишга тўғри келган, дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
«Туркистон вилоятининг учта иссиқхона хўжалигида ўтказилган фитосанитар карантин текшируви натижасида помидор ва гармдорининг хавфли, юқори даражали патогенли карантин вируси аниқланган: жигарррангли буришган помидор меваси вируси. Республика ўсимликлар карантини Маркази Олмаота ҳудудий карантин лабораториясининг ПЦР-таҳлили асосидаги хулосаси билан вируснинг мавжудлиги тасдиқланган”- дейилади идорадан олинган хабарда. Қишлоқ хўжалик Вазирлигида ушбу вирус иссиқхона хўжаликлари учун тез тарқалиши ва тажовузкорлиги билан хавфли эканлиги айтиб ўтилган. Унинг кейинчалик тарқалишини олдини олиш мақсадида Туркистон вилоятининг ўсимликлар карантини бўйича давлат нозирлари помидор меваларини қайта ишлаш ва йўқ қилиш бўйича кўрсатмалар беришди. ElDala.kz.нинг хабар беришича пайдо бўлиш ўчоқларида тегишли карантин тадбирлари ўтказилмоқда.
Вирус аниқланганлиги сабабли аҳволни синчиклаб ўрганиш мақсадида АПК Давлат назорати қўмитаси раиси Алмабек Марс тезда Туркистон вилоятига жўнаб кетди. У, аҳволдан шикоят қилиб ёрдам сўраган туркистонлик фермерлар билан учрашув ташкил этди. Ишчи сафари натижалари бўйича Қўмита томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Шунингдек ўқинг: Янги вирус ToBRFV прогноз қилингандан кўра тез тарқалмоқда.
Шунингдек матбуот хизматининг хабар беришича, қишлоқ хўжалиги мавсуми бошланиши билан АПК Давлат назорати қўмитаси карантин остидаги маҳсулотларни, уруғлик ва экиш материалларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш устидан назоратни кучайтирди. Ҳамда помидор ва гармдори меваларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжаликларни текширувдан ўтказиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Умуман олганда, жорий йилнинг 4 ойи мобайнида ToBRFV билан зарарланган сабзавот маҳсулотларини олиб кириш бўйича Қозоғистонда 76 та ҳолат аниқланган (Озарбайжон – 17, Туркманистон – 19, Эрон – 6, КХР – 2, Туркия – 8, Ўзбекистон – 24). Барча юклар етказиб берувчи давлатларга қайтариб юборилган ва маҳсулот эгалари маъмурий жавобгарликка тортилган.
ToBRFV — тупроққа экиладиган сабзавот ўсимликларининг хавфли патогени. У кўплаб кириш йўлларига эга ва юқори тезликда тарқалади, кейинги икки йил ичида вирус Европа, Осиё ва Америка давлатларида аниқланган, ҳамда очиқ ва ёпиқ тупроқда помидор етиштиришга жиддий зарар етказган. Вирус фақат уруғларда ва ўсимликларда узоқ вақт сақланиб яшаши билан бирга, инертли юзаларда ҳам яшайди. Помидор ва гармдори ҳосилдорлигини вирус туфайли йўқотиш 70% ни ташкил этади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!