Хитой ҳукумати Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятида сифат назорати лабораториясини яратиш учун қиймати 11,15 миллион юанга тенг ускуналарни тақдим этди. Тегишли келишувни Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ва Хитойнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Чжан Сяо имзолади, деб хабар бермоқда ElDala.kz.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой стандартлари бўйича аккредитациядан ўтган лаборатория ташкил этилиши маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитойга экспортини оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Қозоғистон чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, чорва озуқаси ва озуқавий қўшимчалар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишдан манфаатдор.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг ўтган 7 ойи якунларига кўра, Қозоғистон-Хитой товар айланмаси қишлоқ хўжалиги соҳасида 46,7 фоизга ўсиб, 412,5 миллион долларни ташкил этган.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 62,2 фоизга ошиб, 280,4 миллион долларни, Хитойдан импорт эса 22,2 фоизга ошиб, 132,1 миллион долларни ташкил қилди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!