Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий этилди
Янгиликлар

Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий этилди

Қозоғистон Республикасининг Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштироки бўйича идоралараро комиссияси 3 ой муддатга картошка ва сабзи экспортини тўлиқ таъқиқлаш жорий этилишини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу хусусда «Картофельная система» («Картошка тизими») портали хабар бермоқда.

Жорий йилда етиштирилган картошка ва сабзи ҳосили ички истеъмол ҳамда экспорт салоҳиятини сақлаб қолиш учун етарли. Қўшни мамлакатларда нисбатан паст ҳосил кузатилмоқда, бу эса талаб ошишига олиб келади ва ички бозордаги нархларга қўшимча босим ўтказади. Қозоғистон Республикаси ҳудудидан картошка ва сабзи экспорти таъқиқланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ички бозорда танқислик юзага келишини бартараф этиш ва нархларни барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон шимолида инновацион иссиқхона мажмуи қурилади

Чекловлар декабрь ойи охирида кучга киради. Бир ой давомида мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар куни бозор мониторинги ва таҳлилини ўтказади. Вазият барқарорлашгач, чеклов чораларини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин