Қозоғистон Республикасида бу йил картошка экиладиган майдонлар ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўп. Прогнозларга кўра, бу йилги ҳосил ўтган йилги ҳажмлардан ошиб кетади, маҳсулотнинг ортиқчасини экспортга юбориш режалаштирилмоқда, деб хабар берди «АПК Новости«.
Миллий статистика бюросининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда картошка экилган майдонлар салкам 200 минг гектарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўпдир. Энг кўп картошка Шимолий Қозоғистон вилоятида – 31,5 минг гектар, Олмаотада – 26 минг гектар ва Павлодарда – 25 минг гектар майдонга экилган.
2021 йилда картошканинг ялпи ҳосили 4 миллион тонна, яъни, бир йил аввалги ҳажм билан деярли бир хил бўлди. Картошка ҳосилининг асосий қисми Олмаотада — қарийб 800 минг тонна, Павлодарда — 600 минг тоннага яқин ва Шимолий Қозоғистонда — 550 минг тоннадан ортиқ йиғиб олинди. Картошка ҳосилдорлиги гектарига 206,7 центнердан 207,4 центнерга ошди.
Айни пайтда Қозоғистонда картошка ҳосилининг оммавий йиғим-терими бошланган. Мамлакатда картошканинг бўлғуси ҳосили ўтган йилги ҳажмдан ошиши мумкин. Кутилаётган ортиқча маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилиши кўзда тутилган. Жорий йилда маҳаллий фермерлар фақат битта савдо бозорига эга — у ҳам бўлса Ўзбекистон. Мамлакат Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси Россияга маҳсулот етказиб бериш режалаштирилмаётгани ҳақида хабар берди — у ерда ҳам юқори ҳосил кутилмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!