Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади
Янгиликлар

Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон ҳукумати раҳбари Алихон Смоилов унинг МДҲ ҳудуди бўйича ноёб эканлигини алоҳида қайд этди.

«Агросаноат мажмуи энг муҳим тармоқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва уларнинг нархлари ошиши ҳисобга олинса, у янада ривожланиш учун катта салоҳиятга эгадир. Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш биз учун муҳим аҳамиятга эга», дейди Алихон Смоилов.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги 2012 йилдан буён фаолият юритмоқда.  Корхонанинг асосий фаолияти иссиқхонада йил бўйи узлуксиз сабзавотлар етиштиришга мўлжалланган. Агросаноат холдинги таркибига Россиянинг бир қанча вилоятларида фаолият кўрсатаётган иссиқхона мажмуалари киради.

“Жанубий Қозоғистон иқлим шароити ва меҳнат ресурслари мавжудлиги бўйича энг мақбул жой. Бу лойиҳани амалга ошириш учун Туркистон ўлкасига бежиз эътибор қаратмадик.  Бу ерда об-ҳаво шароитлари яхши, шу боис ҳам, қишда бемалол плёнкали  иссиқхоналарга ўтиш мумкин. Кластеримиз 500 гектар майдонда ташкил этилади, у ерда нафақат сабзавот, балки кўкатлар ва резаворлар ҳам етиштирамиз”, дейди Александр Рудаков.

Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги холдинги маҳаллий фермерларга синергетик самарадорликни ошириш учун агротехник ёрдам кўрсатиш мақсадида эканлигини айтди. Бундан ташқари, тегишли кадрларни тайёрлаш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳандислик инфратузилмасини таъминлаш, инвестиция субсидиялари ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид масалаларни атрофлича тадқиқ қилишга келишиб олишди.

Аввалроқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Туркистон вилоятида иссиқхона мажмуини қуриш бўйича “ЭКО-култура” агрохолдинги лойиҳаси қиймати 1,3 миллиард долларга тенг эканини маълум қилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин