Қозоғистоннинг “Қизилўрда Агроплюс” компанияси қошида помидорни қайта ишлаш заводи ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди. Бу хусусда ElDala.kz га Қизилўрда вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокимлигида ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгашнинг лойиҳаларни Саноатлаштириш ва ҳудудий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш хариталарига киритиш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Қизилўрда Агроплюс” корхонасига помидор етиштириш учун 30 гектар ер участкаси ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, вилоят ҳокими Гулшара Абдиқалиқова “Қизилўрда Агроплюс” акциядорлик жамияти директори Сергази Исембаевга 2022 йилда завод лойиҳасини якунлаш ва ерни экишга тайёрлаш, 2023 йилда эса помидор пастасини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда “Қизилўрда Агроплюс” масъулияти чекланган жамиятида томчилатиб суғориш усули билан помидор етиштириш йўлга қўйилди. Корхонада 10 навдаги помидор кўчатлари экилди.
Аввалроқ EastFruit қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Самалбек Косанов Қизилўрда вилояти (Қозоғистон)да биринчи “Жаса Агро” боғ маркази фаолиятини йўлга қўйганини маълум қилган эди. “Жаса Агро” боғ маркази маҳаллий фермерларни сабзавот ва полиз экинларининг сертификатланган юқори сифатли элита уруғлари билан тўлиқ таъминлаш имконини беради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!