Seedling wither on dry land. As the young man's hand was gently encircled.
Бош саҳифаЯнгиликларҚишлоқ хўжалиги вазирлиги «Aгросубсидия» ягона ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Aгросубсидия» ягона ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “AСМ рақамлаштириш маркази” ДМ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Aгросубсидия” ягона ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ субсидияларни олиш учун аризаларни электрон тарзда юборишлари мумкин. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тизим www.аgrosubsidiya.uz электрон манзилида жойлаштирилган бўлиб, уни доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус телеграм бот ҳам яратилган: t.me/agrosubsidiya_support.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари айни кунларда республика ҳудудларига чиқиб, жойларда мазкур тизим қандай ишлашини кўрсатиб бериш билан бирга ундан тўғри фойдаланишни ҳам ўргатмоқда.

Ушбу тизим Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар бериш бўйича материаллар ва ҳужжатларни тезкор равишда жамлаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш имконини беради.

Сув тежовчи технологияларни амалда қўллаш истагидаги ташаббускорлар қуйидаги йўналишларда субсидия олиш учун тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Қуйидагилар харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидиялари:

– донли экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– сабзавот экинларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– картошка экинларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– полиз экинларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– озуқабоп экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– мойли экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– дуккакли екинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– ерларни лазер ускунали текислагичлар билан текислаш;

– техник экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– доривор экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш.

Сув хўжалиги вазирлиги субсидияси:

– пахта хомашёси етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши субсидиялари:

– қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш учун;

– аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш учун;

– камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш учун.

Қуйидагиларга сув тежовчи технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги субсидиялари:

– данакли мевалар етиштириш;

– ёнғоқли мевалар етиштириш;

– уруғли мевалар етиштириш;

– субтропик мевалар етиштириш;

– ток мевалар етиштириш.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин