Қирғизистон Мисрдан картошка ва цитрус меваларини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу хусусда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вазир Aсқарбек Жанибеков Миср Aраб Республикасининг Қирғизистондаги элчиси Манал Элсайед Ехия Элшиннавийни қабул қилган.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Элчи Миср қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганини айтиб, Миср томони шерикликдан манфаатдор эканини билдирди.
Ўз навбатида, Aсқарбек Жанибеков ҳам вазирликнинг Миср маҳсулотлари – картошка, апельсин, мандарин, анор ва бошқа мевалар етказиб берилишидан манфаатдор эканини қайд этди.
EastFruit аввал хабар берганидек, бу ёзда Қирғизистонда мева-сабзавотлар танқислиги кузатилмоқда. Баҳор кечиккани туфайли янги ҳосил ҳали пишиб етилмаган, эски захиралар одатдагидан эрта тугаган. Натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бир ойда 25 фоизга ошди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!