Бош саҳифаЯнгиликлар“PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси
Янгиликлар

“PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси

Россия уюшган секторида мева ва резавор маҳсулотларининг яна бир рекорд ҳосили – 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга бориб, бу кўрсаткич 2,2 миллион тоннагача ўсади.

Мева етиштириш тармоғининг барқарор ривожланишига кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этишнинг юқори суръатлари, инвесторлар фаоллиги ҳамда маҳаллий мева ва кўчат етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукуматнинг комплекс қарорлари амалга оширилиши, жумладан, кўп йиллик мевали дарахтларни экиш ва парваришлашда харажатларнинг бир қисмини қоплашда субсидиялар ажратилиши, имтиёзли инвестициялар ва қисқа муддатли кредитлаш харажатлари, қишлоқ хўжалиги объектларини яратиш ва модернизациялаш учун қилинган тўғридан-тўғри харажатлар компенсацияси туфайли эришилди.

Россияда боғдорчиликни янада ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Зеро, бу мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатини ошириш, қолаверса, унинг таннархини пасайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, илмий ва ходимлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчиларни юқори технологияли махсус ускуналар билан таъминлаш ва инфратузилма объектларини модернизациялаш ҳам соҳа тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир.

Юқоридаги вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида ва Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган кўргазма, ярмарка ҳамда конгресс тадбирлари режаси доирасида «Замонавий боғдорчиликнинг халқаро мактаби» ва «Ставрополь боғлари» 2022 йилнинг 23 июнидан 25 июнига қадар  САНОАТ БОҒДОРЧИЛИГИ ВА КЎЧАТЧИЛИГИ УЧУН ТЕХНОЛОГИЯ, УСКУНА ВА ТЕХНИКАЛАР – «PRO ЯБЛОКО 2022 – ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР” IV  ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИни ўтказади. Тадбир “МинводыЭкспо” ХКМда бўлиб ўтади. Манзил: Россия, Ставраполь ўлкаси, «Минеральные воды» шаҳри, «Автомобильная» кўчаси, 31-уй.

«Саноат боғдррчилиги ва кўчатчилиги учун технология, ускуна ва техникалар – PRO ЯБЛОКО 2022» халқаро кўргазмаси Россия мева саноати соҳасидаги асосий воқелик бўлиб, унда ҳар йили 3000дан зиёд тадбиркорлар ва топ-менежерлар ўзаро мулоқот қилади, тажриба алмашади. Тадбир доирасида янги ҳамкорлар, фойдали алоқалар ва бизнес-ғоялар топилади. Ушбу тадбир жаҳон мева бозоридаги етакчи иштирокчиларни бирлаштириб, соҳадаги ютуқ ва инновацияларни намойиш этиш билан бирга,  ишлаб чиқарувчилар, давлат, технология ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар ҳамда савдо тармоқлари ўртасида конструктив кўп томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаб, бутун тармоқ учун тартибни шакллантиради.

Россия мева саноатининг асосий тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчилар билан қуйидаги телефон ёки электрон почта орқали боғланиш мумкин: +7 (928) 822-32-89, [email protected]

Инстаграмдаги расмий саҳифа: @proyabloko

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин