Бош саҳифаЯнгиликларПомидорни қайта ишлаш бўйича Украина дунёда олтинчи ўринда туради
Янгиликлар

Помидорни қайта ишлаш бўйича Украина дунёда олтинчи ўринда туради

Бутунжаҳон помидорни қайта ишлаш кенгаши (WPTC) ҳисоботига кўра, 2021 йилда помидорни глобал қайта ишлаш ҳажми 38,92 миллион тоннани ташкил этади, бу 2020 йилга нисбатан (38,6 миллион тонна) 8 фоизга кўпдир.

Амалдаги прогноз 2020 йил кўрсаткичидан помидорни қайта ишлаш даражаси юқори бўлишига қарамасдан, WPTC нинг сўнгги маълумотлари кўра, 2021 йилда помидорни қайта ишлаш ҳажмлари бўйича аввалги прогноздан 0,5 фоизга паст ва бу йилги помидорни қайта ишлаш бўйича дастлабки ҳисоб-китобдан 2 фоизга паст, дея Fructidor маълумотларига асосланиб хабар беради FruitNews.

WPTC ҳисоботида 2021 йилда мамлакатлар бўйича помидорни қайта ишлаш ҳажми қуйидагича келтирилган:

Италия – 5,4 миллион тонна,

Хитой – 4,8 миллион тонна,

Испания – 3,1 миллион тонна,

Португалия – 1,4 миллион тонна,

Чили – 1,1 миллион тонна,

Украина – 850 минг тонна,

Аргентина – 595 минг тонна,

Россия – 550 минг тонна,

Греция – 460 минг тонна,

АҚШ (Калифорнияни ҳисобга олмаганда) – 453 минг тонна, Австралия – 230 минг тонна,

Франция – 180 минг тонна,

ЖАР – 149 минг тонна,

Перу – 120 минг тонна,

Венгрия – 100 минг тонна,

Япония – 32 минг тонна.

Бутунжаҳон помидорни қайта ишлаш кенгаши (WPTC) помидорни қайта ишлаш саноатининг вакили бўлган халқаро нотижорат ташкилотдир. Ҳозирги вақтда WPTC га аъзо ишлаб чиқарувчилар ушбу турдаги маҳсулотларнинг жаҳон миқёсидаги ишлаб чиқаришининг 95% дан ортиғини ташкил қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин