Бош саҳифаЯнгиликларПольшалик олма етиштирувчилар чакана савдо тармоқларининг нарх сиёсатига нисбатан норозилик билдиришди
Янгиликлар

Польшалик олма етиштирувчилар чакана савдо тармоқларининг нарх сиёсатига нисбатан норозилик билдиришди

Польшалик боғбонлар «Biodrenko» номли энг йирик чакана савдо тармоғи офиси остида олма учун белгиланган нарх сиёсатига норозилик билдиришмоқда. Чунки, бу нарх олма етиштирувчига кг учун 1 злотийдан кам маблағ қолдирмоқда.

Бу хусусда AgroTimes Польша Республикасининг Боғбонлар ассоциацияси ҳаволасига асосланиб хабар берди.

«Польша меваларидан пул топадиган боғбон эмас! Нархни дўконлар, аниқроғи, Польшадаги энг йирик чакана савдо тармоқлари белгилайди. Бу бозорда рақобатбардош бўлиш учун  кичикроқ корхоналар уларга мослашиши керак бўляпти»,  дейилмоқда Ассоциацияда.

Боғбонларнинг таъкидлашича, куни кеча иккита йирик чакана савдо тармоғи (бири Польша сармояси билан) етказиб берувчиларни асоссиз паст нархда олма топширишга мажбурлашга уринган. Таклиф шундайки, жорий савдо мавсуми охиригача, яъни 2022 йил августига қадар белгиланган нархда – куз ва баҳорда ҳам худди шундай юқори сифатли олма етказиб беришнинг батафсил ҳафталик жадвалини тақдим этиш лозим. Агар боғбонлар учун бир килограмм олманинг 1 злотийдан паст нархи айтилмаганда, таклиф шу қадар норозилик уйғотмасди.

Польша Республикасининг Боғбонлар ассоциацияси, юқорида айтиб ўтилган чакана савдо тармоғининг тижорат амалиётини ҳисобга олган ҳолда Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасига ариза берди. Аризада нархларни сезиларли даражада пасайтириш учун шартнома устунлигидан фойдаланилмаётганини текшириш талаб қилинган.

Келгуси мавсум учун боғбонлар дўконлар пештахтасида олма учун 4 злотий/кг даражасида нарх талаб қилишади. Шундан 2 злотийни боғбонлар ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш учун ва ўз ишларидан фойда сифатида олишади; 1 злотийни – етказиб берувчи олади – товарларни савдога тайёрлаш билан тегишли логистика харажатларини қоплаш учун; 1 злотийни – супермаркет устама нарх сифатида олади.

«Дўкон пештахтасидаги нархнинг ярми боғбон учун – бу адолатли тақсимот, зеро, айни тақсимлов мазкур бозорнинг ҳар бир иштирокчисига муносиб даромад олиш имконини беради», дейди боғбонлар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин