Бош саҳифаЯнгиликларПольшалик мутахассис мамлакатда олма етиштиришни чеклашга чақирди
Янгиликлар

Польшалик мутахассис мамлакатда олма етиштиришни чеклашга чақирди

Польшанинг Stryjno-Sad  компаниялар гуруҳи президенти Збигнев Холик бу йил Польшада олма етиштириш 4,5 миллион тоннани ташкил этишини айтди. Мазкур кўрсаткич Польша Марказий статистика бошқармаси (GUS) (3,6 млн. тонна), Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) (4,17 млн. тонна) ва мамлакат олма етиштирувчиларининг ўзлари (3 млн. тонна) тахмин қилганидан анча кўпдир. Бу хусусда sadyogrody.pl портали материалларига асосланиб FruitNews ёзмоқда.

“Польшадаги ҳар бир боғбон 2021 йилги мавсумда олма аввалгига нисбатан кўп эканини билади. 2020 йилда олма ҳосили қандай бўлган эди? Тахминларга кўра, 3,4 миллион тонна, лекин совуткичларимизда ўтган йилги олмалар ҳануз сақланмоқда. Шу йилнинг февраль ойи охирида мен олма жуда кўплигини, августгача сота олмаслигимизни айтган эдим. Ўтган мавсумда ҳам, бу йил ҳам биз ҳосил ҳажмини кам баҳоладик.  2021 йилда рекорд даражадаги 5 миллион тонна ҳосилни йиғмасак ҳам 4,5 миллион тоннани, албатта, йиғамиз. Менимча, биз Польшада олма етиштириш ҳаддан зиёд эканини яшириб, катта хато қиляпмиз. Боғбонларнинг кўпчилиги бу маълумотни ошкор қилиш «ватанпарварлик эмас» деб ҳисоблайди», деди Збигнев Холик.

Шунингдек ўқинг: Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

Унинг фикрича, агар Польшада олма етиштиришни чеклаш бўйича радикал чоралар кўрилмаса, унда ҳосил миқдори яна кўп йиллар ўсишда давом этади. Янги боғлар барпо этиш учун бериладиган субсидияларни бекор қилиш ва эски, самарасиз дарахтларни кесишга сармоя киритиш керак. Бу ёш фермер хўжаликларини ривожлантириш учун доимий равишда қўшимча пул тўлаш ва мева секторидаги бошловчи боғбонларнинг иштаҳасини очишдан кўра яхшироқдир.

«Олма етиштиришни мунтазам ошириш билан Польша ҳеч қачон гуллаб-яшнай олмайди. Ҳеч ким ушбу ҳақиқатни овоз чиқариб айтмайди, чунки, бу сиёсатга қарши бўлиш демакдир. Хуллас, биз, биринчи навбатда, мамлакатда олма етиштиришни қисқартиришимиз, иккинчидан, маҳсулот сифатини яхшилашга эътибор қаратишимиз керак”, дейди Збигнев Холик.

«Биз Европадаги паст сифатли олмани етиштиряпмиз, у энг арзон маҳсулотдир. Менимча, ишлар ёмон кетаётганининг сабаби, ишлаб чиқарувчилар уюшмаганидадир. Бошқа мамлакатларда йирик компанияларнинг бир нечта вакиллари – ишлаб чиқарувчилар тармоқлар билан мева бозоридаги вазиятни муҳокама қилади, ҳосил режалаштирилади ва савдонинг ўсишини таъминлаш йўллари изланади. Бизда-чи? «Бедронка»да (Biedronkа – Польшадаги энг йирик озиқ -овқат дўконлари тармоғи), негадир, ҳар доим фақат  «Бедронка»да – бу тармоқ билан ўзаро алоқаси йўқ, у таклиф қилаётган нархлар тўғрисида тасаввурга ҳам эга бўлмаган ишлаб чиқарувчилар норозилик билдиришмоқда. Польшада мева етиштирувчиларнинг аксарияти фақат ўз маҳсулотларини сотиш нархи ҳақида ўйлайди. Саноат олмаси ҳақида-чи, нима дейиш мумкин? Бутун жаҳондаги боғбонлар учун саноат олмаси – бу чиқинди», дея қўшимча қилди Збигнев Холлик.

«Мен ҳар доим оптимист бўлганман ва Польшанинг мева сектори муваффақиятга эришишига ишонганман. Лекин бунинг учун биз мева етиштиришга бўлган муносабатимизни ўзгартириб, биргаликда ишлашни бошлашимиз керак. Ҳозир мазкур саноат  янгиликларини ўқир эканман, бу имконсиздек туюлмоқда. Ва айни ҳақиқат менга оғир ботади. Биз бирлашиш ўрнига тарқалиб кетдик», дея хулоса қилди Stryjno-Sad компаниялар гуруҳи президенти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин