Бош саҳифаЯнгиликларПольшада ўзбекистонлик мавсумий ишчиларни иш билан таъминлаш тартиби соддалаштирилиши мумкин
Янгиликлар

Польшада ўзбекистонлик мавсумий ишчиларни иш билан таъминлаш тартиби соддалаштирилиши мумкин

Польша боғдорчилик уюшмаси бир қатор хорижий давлатлар фуқароларини ишга олишни соддалаштиришга ҳаракат қилмоқда, деб ёзди Spot.uz Польшанинг Sadyogrody порталидан олинган маълумотларга таяниб.

Фермерларнинг айтишича, бу йил ишчилар етишмаяпти. Шу сабабли, соҳа ташкилоти ҳукуматдан ишга жойлашиш тартибини ўзгартириш ва мигрантлар олдидаги қатор тўсиқларни олиб ташлашни сўради.

Хусусан, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Непал каби давлатлар фуқаролари учун меҳнат бозори тестларини бекор қилиш таклиф этилди. Бу ўринда гап маҳаллий маъмуриятнинг бўш иш ўринларини маҳаллий кадрлар билан тўлдириш имконсизлигини текшириши ҳақида бормоқда.

Бироқ боғбонлар уюшмасининг талаби қаноатлантирилмади.  Польша Оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги фуқаролари учун соддалаштирилган ёлланма ишга қабул қилиш тартиби амал қилувчи мамлакатлар рўйхатига қўшимчалар киритиш масаласини ҳали кўриб чиқмаганини маълум қилди.

Шу билан бирга, бошқарма Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишга жойлашишнинг соддалаштирилган тартибини янги мамлакатларга кенгайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Бундан ташқари, хорижликларни ишга ёллаш бўйича янги қонун лойиҳаси устида иш олиб бориляпти.

Хабарда айтилишича, қонун лойиҳасида мигрантлар учун бир вақтнинг ўзида бир нечта енгилликлар назарда тутилган. Бунга меҳнат бозори тестини бекор қилишдан ташқари, ҳужжатлар айланмасини рақамлаштириш ва ишлашга рухсат бериш шартларини аниқлаштириш ҳам киради.

Шу пайтга қадар ўзбекистонликлар ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари аҳолисининг Польшада ишлашга қизиқиши анчайин ортиб бораётган эди. Расмий маълумотларга кўра, март ойи охирида Ўзбекистоннинг 2,8 минг фуқароси маҳаллий ижтимоий суғурта фондида рўйхатга олинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин