Бош саҳифаЯнгиликларПольшада нок етиштириш кўпайтирилиб, ушбу маҳсулот импорти камайтирилади
Янгиликлар

Польшада нок етиштириш кўпайтирилиб, ушбу маҳсулот импорти камайтирилади

Илгари хориждан нок импорт қилинган Польшада иқлим исиши туфайли тобора кўпроқ нок етиштирилиб, ушбу маҳсулот хориждан камроқ сотиб олинмоқда.

Бу ҳақида Нидерландиянинг Fruitpartners Blom экспортёр-компанияси вакили Аарт Блом FreshPlaza нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Биз нокларимизнинг асосий қисмини экспорт қиламиз. Польша тобора кўпроқ нок етиштирмоқда. Иқлим туфайли бу иш хатарли экани доим айтилар эди, аммо қаттиқ совуқлар энди у қадар кўп хавф туғдирмаяпти, шу боис, нок етиштириш тобора муваффақиятли бизнесга айланиб бормоқда.  Аввалги йилларда Польша нокларимизни сотиб олган эди, аммо ҳозир деярли йўқ”, дейди у.

Бироқ экспортёр жорий олма ва нок мавсумининг истиқболларига оптимистик баҳо берди, деб ёзмоқда АgroTimes.

Мен инфляция олма ва нок савдосига ижобий таъсир кўрсатишини кутмоқдаман.  Одатда, одамларнинг ҳашамат рамзига айланган товарлардан кўра «асосий мевалар»ни сотиб олиши эҳтимоли кўпроқ, аммо савдо ақл бовар қилмас даражада юқори ҳам эмас«, дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Аарт Блом.

55-65 калибрли нок 0,60 евро/кгдан, каттароқлари 0,80 евро/кг дан 0,90 евро/кг гача сотилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин