Бош саҳифаЯнгиликларПольшада маҳаллий помидорнинг кескин тақчиллиги кутилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Польшада маҳаллий помидорнинг кескин тақчиллиги кутилмоқда

Бу йил Польшадаги иссиқхона сабзавотлари мавсуми сўнгги йилларда ёки ҳатто сўнгги ўн йилликда кузатганимиздан буткул фарқли бўлади, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари fresh-market сайти ҳаволасига таяниб.  Бу, биринчи навбатда, иссиқхона помидорини етиштирувчиларга таъсир кўрсатади. Польша бозорида маҳаллий помидор тақчиллигининг дастлабки белгилари аллақачон кўзга ташланмоқда. Мамлакатнинг кўп қисмида ҳаво салқинлашди ва маҳаллий иссиқхона помидорлари нархи ўса бошлади.

Шу билан бирга, ушбу сегментдаги нархларнинг ошиши Польша помидорини етказиб бериш кескин қисқариши билан боғлиқ эмас. Айниқса, очиқ далада етиштирилган помидор ҳозирча бозорда мавжуд. Аммо бозор яқинлашиб келаётган таъминот муаммоларини  ҳисобга олган кўринади.  Иссиқхона маҳсулотларини етиштирувчилар жорий мавсумда етарли миқдорда ёқилғига эга эмасликларини айтишмоқда. Ва бугунги кунда улар сотиб олишлари мумкин бўлган ёқилғи жуда қиммат.  Шу билан бирга, иссиқхона корхоналари учун электр энергияси 10 баробар ошди. Худди шундай ҳолат ўғитлар ва ўсимликларни ҳимояловчи воситалар билан ҳам юзага келди. Уларнинг нархи сезиларли даражада ошган,  фермерлар келгуси мавсумда ушбу воситаларни минимал зарур миқдорда ола биладиларми-йўқми, бу  номаълум.

Бундай шароитда кўпчилик фермерлар қишда иссиқхона хўжалиги фаолиятини юритишдан бош тортишмоқда. Уларнинг маҳаллий помидор учун бундай юқори нархни тўлашга тайёр бўлган харидорлар мавжудлигига ишончи комил эмас. Шунга ўхшаш инқироз испанлар ва голландларга ҳам таъсир қилишини, юқори транспорт харажатлари ҳамда номақбул евро курси  импортни камайтиришини ҳисобга олсак ҳам қишда Польшада помидор тақчиллиги сақланиб қолади.

Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтилганидек, бозор яқинлашиб келаётган инқирозни кутмоқда ва маҳаллий иссиқхона помидорлари нархи ошмоқда. Йирик улгуржи нархларда думалоқ қизил помидор баҳоси сентябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бошлаб уч баробар, 5,83-6,16 злотий/кг (1,23-1,30 доллар/кг)га ошди.

Аммо бу инқирознинг бошланиши, холос. Шу билан бирга, мазкур сегментдаги нархларнинг ўсиши кунлик ҳарорат даражасига қараб давом этади ва маҳаллий иссиқхона помидорлари сотувда йўқ бўлиб қолиши мумкин. Қиш мавсумини иссиқхона сабзавоти билан ўтказиш учун таваккал қилаётган фермерлар ўз маҳсулотларини рекорд даражадаги юқори нархларда сотиши эҳтимоли баланд. Қизиқ, чакана савдо тармоқлари маҳаллий помидорларни ўғирликка қарши электрон ҳимояси бор халталарга солиб сотадиган пайт яқинмикин?..

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин