Бош саҳифаЯнгиликларПольшада 2021 йилги нок ҳосили 36 фоизга кўп
Янгиликлар

Польшада 2021 йилги нок ҳосили 36 фоизга кўп

Польша Марказий статистика бошқармаси (GUS) маълумотларига кўра, бу мамлакатда 2021 йилда нок ҳосили ўтган йилга нисбатан 36 фоизга ошган ва 76 минг тоннага баҳоланмоқда. Шунингдек, ички бозорда маҳаллий нок нархи ва унга нисбатан талаб ортиб бормоқда.

Ички ва ташқи бозорлар мониторинги 2021 йилги мавсумда Польша нокининг истиқболлари яхши эканини кўрсатяпти, деб ёзмоқда FruitNews.

Сентябрь ойининг охири – октябрь ойи бошида Конференция навли нокнинг харид нархи бир килограмм учун 2,20 злотийни (0,53 доллар/кг) ташкил этди. Интернет биржаларида нокни килограмм учун 2 злотий (0,49 доллар/кг) нархда «даладан» сотиб олиш бўйича кўплаб таклифлар бўлди. 2021 йилнинг 5 ноябрь ҳолатига кўра, 5,5 ва ундан юқори калибрли Конференция нокининг харид нархлари ҳар бир килограмм учун 3 дан 3,10 злотийгача (0,73 – 0,75 доллар/кг) ўзгариб турибди.

Бироқ, харидорлар польшалик фермерлардан нок сотиб олишдаги қийинчиликлар ҳақида хабар беришди. Польшада олма боғлари устунлик қилади. Нок боғлари анча кам, чунки, бу мевани етиштириш олмага қараганда анча мушкул ва мамлакатда нокнинг умумий ҳосили унчалик катта эмас. Юқори талаб фонида боғбонлар нокни ҳали сотишни хоҳлашмаяпти (айниқса, юқори сифатли маҳсулотларни). Харидорларнинг таъкидлашича, нокни жорий нархларда сотиб олиш тобора қийинлашиб бормоқда, чунки, фермерларнинг мўлжали кг учун 3,80-4 злотий (0,92-0,97 доллар/кг) даражасидадир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Жорий мавсумда Нидерландиядан пиёз экспорти рекорд миқдорга етиши мумкин

EastFruit

Skierkа — Польша селекционерларидан малинанинг янги десерт нави

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин