Бош саҳифаЯнгиликларПетр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

Молдовадаги “ТеrraVitis SRL” фермер хўжалиги раҳбари Петр Михов “Украинанинг хўраки узумлари — 2022: Молдова тажрибаси” деб номланган халқаро конференцияда қайд этганидек, ҳар қандай мамлакатда узумчилик салоҳияти, кўпинча, иқлим шароитига боғлиқ. Илғор қишлоқ хўжалиги технологиялари туфайли об-ҳаво инжиқликлари таъсирини бартараф этиш мумкин, аммо бу фермернинг тажрибаси ва албатта, ҳар доим тажрибалар ва рисклар масаласига бориб тақалади.

Молдова Республикасида узумчилик соҳаси уч муҳим омил билан ифодаланади: фаол ҳароратлар миқдори 3000-3250 даража, мутлақ ҳарорат минимуми — Цельсий бўйича минус 30 даража, ёғингарчилик миқдори 450-480 мм. Шунга кўра, Петр Миховнинг фикрича, мамлакат иқлим шароитида хўраки узумнинг ўта кечки навларини етиштириш катта риск демакдир (ТеrraVitis «Бируинца» ва «Ред Глоуб» навларини етиштиришдаги тажрибаси унчалик муваффақиятли бўлмаган,  баҳор кеч келадиган йилларда ҳосил ҳар доим ҳам сифатли пишиб етилавермайди).  Шунингдек, қурғоқчил мавсумларда ёғингарчилик миқдори белгиланган диапазоннинг пастки чегарасига яқин ёки ундан кам бўлса, суғормасдан яхши сифатли хўраки узумдан юқори ҳосил олиш имконсиз. Ваниҳоят, совуққа чидамли навларга эътибор қаратиш зарур (шу сабабли, 80 йиллар охири мамлакатда «Молдова» навли узумни оммавий тижорат мақсадида етиштиришга ҳаракат қилинган).

Бундан ўн йиллар аввал узумчилар ассоциациялари ўз аъзолари ўртасида сўровнома ўтказди ва ушбу сўровнома шуни кўрсатдики, узум етиштирувчиларнинг тахминан 62 фоизи ўз плантацияларини янгилаш учун навлар танлаш борасида бир қарорга келмаган, уларнинг 6 фоизигина «Молдова» навининг янги плантацияларини барпо этишга тайёр бўлган. Бугунги кунга келиб, вазият бироз ўзгарди, холос. Узум етиштирувчилар Молдовада хўраки узумнинг Осиё ва Калифорния навларини етиштиришга ҳаракат қилиб, оммабоп навларнинг ҳаваскор шакллари ва клонлари борасида тажриба ўтказмоқда. Натижада, кўпинча, хатолар ва умидсизликлар юзага келяпти, бироқ яхшигина ечимлар ҳам бор, улар профессионал такомиллашувдан сўнг тижорий жиҳатдан муваффақиятли бўлиши мумкин.

«Фермер хўжалигимизда навлар синови участкаси мавжуд, у ерда яқин вақтгача 138 навли хўраки узум етиштирган бўлсак, яқинда яна 50 та нав экдик», дейди Петр Михов.  “Биз уларнинг агротехнологик усулларга муносабатини ўрганмоқдамиз, 13 йил кетма-кет дегустациялар ўтказдик – буни бизнес эмас, балки қимматли тажриба десак тўғрироқ бўлар эди. Узумчилик экспортга йўналтирилган бизнес бўлса, масалан, Костештида, узум етиштирувчиларни экзотик навлар эмас, балки маҳсулотнинг нисбатан оммабопроқ шаклини «нишали» статусга айлантира оладиган навлар қизиқтиради. Албатта, харидор маҳсулот танлаётганда визуал жиҳат муҳим аҳамиятга эга, зеро, истеъмолчига йирик ва чиройли мевалар керак.  Аммо узум етиштирувчилар учун ташқи кўриниш ва технологик жиҳатлар (юқори ҳосилдорлик, совуқ ва қурғоқчиликка чидамлилик, минтақада кўп учрайдиган касалликларга қарши тура олиш, сақлаш сифати ва транспортабеллик) ўртасидаги мувозанат ҳам зарур. Шу билан бирга, глобал истеъмол трендини, яъни, уруғсиз узум навларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди.  Афсуски, узумнинг уруғсиз Калифорния навлари Молдова қишларидан омон чиқа олмайди. Улардан ёпиқ плантацияларда яхши ҳосил олиш имконияти мавжуд. Бу жуда машаққатли жараён, ишчи кучи эса етарли эмас. Аммо маҳаллий селекциянинг истиқболли навлари мавжуд: «Киш-миш Лучистый», «Аперен Роз», «Аперен Молдовенеск». Шунингдек, биз оқ узум навларининг европалик истеъмолчилар орасида оммабоплиги ўсиши тенденциясига гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо ҳозирча Молдовада унинг сифатини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд«.

Петр Миховнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда юқори сифатли маҳсулот олиш учун ҳосилни меъёрлаштиришга эътибор қаратиш зарур. “Фермер хўжалигида шундай шиор бор: “Бир килограммга кўпроқ, аммо сифатсиз ҳосил олгандан кўра, бир тоннага кам, аммо сифатли ҳосил олган маъқул”, дейди ТerrаVitis раҳбари. «Биз буташни бир неча босқичларда ўтказамиз: қишловдан сўнг заиф шингилларни олиб ташлаймиз — поядаги биринчи шингил ҳар доим энг яхшиси бўлади, GAЗ — ўсиш мосламасидан фойдаланамиз. Буталарга  юкламаларни камайтирамиз, масалан «Молдова» навини олсак, оптимал суғориш шароитида унинг ҳосили 32-35 т/га бўлиши лозим, бундан кўп эмас. Акс ҳолда, сифат бузилади, мева етарли миқдорда шакар тўпламайди. Ва натижада, бозорни бой бериб қўйишимиз мумкин”.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин