2021 йилнинг июнь ойи бошидан октябрь ойи охиригача Ўзбекистондан хўраки узум экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний кўринишда 58 фоизга ошди. Шу билан бирга, ушбу маҳсулот экспортидан тушган даромадлар миқдори атиги 9 фоизга ошди, дея қайд этишмоқда EastFruit экспертлари.
Ўзбекистондан хўраки узум ҳосилининг экспорт мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланиб, кейинги йилнинг мартигача – тахминан 9 ой давом этади. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотни ташқи бозорларга жўнатишнинг энг фаол пайти июлдан ноябргача бўлган даврдир, ушбу беш ойнинг умумий улуши бутун мавсумдаги умумий экспорт ҳажмининг қарийб 80-90 фоизини ташкил қилади. Шундай қилиб, хўраки узумни Ўзбекистондан оммавий экспорт қилиш муддати тугашига тахминан бир ой қолди.
Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июнь ойи бошидан октябрь ойи охиригача Ўзбекистондан 167,8 минг тонна ҳажмида, қиймати эса 113,5 миллион долларлик узум экспорт қилинган. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми 106,1 минг тоннани, қиймати 104,2 млн. долларни ташкил этди.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон узум навларининг рейтинги – тармоқ учун берилган баҳо
Экспорт ҳажмининг жисмоний жиҳатдан 58 фоизга ўсиши ҳолатида тушумнинг 9 фоиз ошгани жорий йилда Ўзбекистон хўраки узумини ташқи бозорларга жўнатиш нархларининг 2020 йилдаги худди шу даврдан қарийб 30 фоиз пастлиги билан изоҳланади.
EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, 2021 йилнинг июнь-октябрь ойларида Ўзбекистондан хўраки узум экспортининг 98 фоизи уч давлат – Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорларига етказиб берилди. Шу билан бирга, экспортнинг 50 фоизга яқини Россия, 35 фоизи Қозоғистон ва 13 фоизи Қирғизистон улушига тўғри келади. Сархил узум экспортининг яна 1 фоизи Беларусь (0,5 фоиз) ва Украина (0,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келади, уларнинг ҳар бири ўзбек узумини 750-800 тоннадан импорт қилган. Бундан ташқари, Германия, Латвия ва Мўғулистонга ушбу маҳсулотларнинг 50 тоннагача бўлган партиялари етказиб берилди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!