Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

Ўзбекистондан тарвуз янги ҳосилининг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида, ўтган йилгидан тахминан бир ҳафта эртароқ бошланди. Аммо унинг оммавий экспорти май ойи ўрталарида старт олган эди ва ўтган қисқа вақт ичида Ўзбекистон 30 минг тоннадан ортиқ янги ҳосил тарвузини экспорт қилиб, экспорт мавсуми бошида тарихий рекорд ўрнатди, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари.

Дастлабки савдо статистикасига кўра, 2023 йил май ойида Ўзбекистон жами 30,4 минг тонна ва умумий қиймати 6,5 миллион долларлик тарвуз экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 9 баробар ва 2021 йил май ойига нисбатан 12 баробар кўп кўрсаткичдир! Ушбу ҳажмнинг деярли барчаси (99% дан ортиғи) ЕОИИ мамлакатларига жўнатилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан ташқи бозорларга тарвуз жўнатишнинг энг фаол даври май ойининг учинчи ўн кунлиги бўлиб, экспорт ҳажмининг қарийб 95 фоизи ушбу ой ҳиссасига тўғри келди. Бошқача айтганда, жорий йил май ойининг сўнгги ўн кунлигида 29 минг тоннага яқин тарвуз Ўзбекистондан ташқи бозорларга жўнатилди, бу кунига ўртача 2,6 минг тонна демакдир!

Ўзбекистон тарвузининг жорий экспорт мавсуми бу тарзда оптимистик бошланиши 2023 йилги мавсум охирига қадар Ўзбекистон ушбу маҳсулотнинг ўтган йилги рекорд экспортини янгилаши мумкин дея тахмин қилиш учун асос бўла олади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон рекорд миқдорда тарвуз экспорт қилган эди. 2022 йили мамлакатдан тарвуз экспорти мавсуми 15-20 май кунлари бошланиб, ноябрь ойи ўрталарида якунланди.  Ўзбекистон 2022 йилнинг май ойи бошидан ноябрь ойи охиригача бўлган даврда жами 81,8 минг тонна ва умумий қиймати 18,1 миллион долларлик тарвуз экспорт қилди, бу жисмоний жиҳатдан 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар ва 2020 йилнинг худди шу давридаги рекорд кўрсаткичга нисбатан 1,7  баробар кўпдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин