Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан келтирилган 40 тоннага яқин гилос Омск (РФ) га киритилмади
Янгиликлар

Ўзбекистондан келтирилган 40 тоннага яқин гилос Омск (РФ) га киритилмади

Росселхознадзорнинг Омск бошқармаси ходимлари Ўзбекистондан келтирилган гилос партиясини мазкур ҳудудга киришига рухсат бермади.

Чегарада ҳужжатлардаги хатолик туфайли 38 тонна гилос тўхтатилди. Маҳсулотни олиб кетаётган автомобил рақамлари ҳужжатларда кўрсатилганидан бошқача эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек ўқинг: Қулупнай, гилос, ўрик ва редис – энг кўп сотилаётган меваларда етакчига айланди ва олмани сиқиб чиқармоқда! Савдо майдончаларининг ҳафталик таҳлили

Бундан ташқари, май ойининг сўнгги ҳафтасида Росселхознадзор Омскка жами вазни 118 тонна бўлган пиёз, гилос, ўрик, нектарин, шафтоли, помидор ва олма партияларини киритмаган. Маҳсулотнинг келиб чиқиш манзили сифатида Ўзбекистон ва Қирғизистон кўрсатилган. Бироқ, назорат органи ходимлари томонидан маҳсулотнинг келиб чиқишига оид ҳужжатларни ўрганганидан сўнг, пиёз, гилос, ўрик ва помидор Қозоғистонда етиштирилган бўлиб чиққан. Шунингдек, маҳсулот вазни ҳақидаги ёзувларга тузатиш киритилган 68 тонналик гилос сертификатлари ҳам уларни хушёр торттирган.

Қозоғистонлик етказиб берувчиларнинг 20 тонна олмаси ҳам Омскка киритилмади. Nuz.uz сайтининг ёзишича, мевалар ҳужжат бўйича ёғоч яшикларда жойланган бўлиши керак бўлса-да, пластик саватчаларга жойланган экан. Росселхознадзорнинг Омск бошқармаси ходимлари ҳужжатлардаги ушбу келишмовчиликларни маҳсулотни мазкур ҳудудга киритишда рад этиш учун жуддий асос деб топди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Шанхай (Хитой)да ўзбек қовунлари тақдимоти бўлиб ўтди

EastFruit

Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми юқори ҳосилдорлик сабаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин