EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан қовунни оммавий экспорт қилиш мавсуми бошлангани ҳақида хабар беришган эди (2021 йилнинг 22-июнь куни) ва тахминан 10 кундан сўнг Латвиянинг “ELBI” компанияси 2021-йилги мавсум охирига қадар 3 минг тоннагача миқдордаги ўзбек қовунини импорт қилиш режаси борлигини билдирди.
EastFruit таҳлилчилари сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон қовуни экспорти ҳажми ва таркибида муҳим ўзгаришлар рўй берганини қайд этишмоқда.
2020 йилда Ўзбекистондан қовун экспорти ҳажми аввалги йилларга нисбатан кескин ўсди ва 56,6 минг тоннага етди. Бу 2019 йилга нисбатан 2 баравардан кўпроқ ҳажмда, 2018 йилга нисбатан эса деярли 4 баробарга ўсиш, деганидир.
*Изоҳ: 2015-2017 йиллар бўйича ўртача экспорт ҳажми, манба: Trade Map
Бундан ташқари, 2018 йилдан 2020 йилгача экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди. EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, 2018 йилгача бўлган бутун бир даврда, 18 тоннадан кам жўнатмаларни ҳисобга олмаганда, республика ушбу маҳсулотни 11 мамлакатдан кўп ерга экспорт қилмаган. Aммо, сўнгги уч йил ичида экспорт географияси 17 мамлакатга етди, йиллик экспорт ҳажми 18 тоннадан кам бўлмаган давлатларни ҳисоблаганда.
*Изоҳ: 2015-2017 йиллар бўйича ўртача кўрсаткич, манба: Trade Map
Ушбу даврда Нидерландия, Чехия, Швеция, Aнглия, Молдова каби давлатлар ўзбек қовунини импорт қилувчилар қаторига қўшилди. Польшага етказиб бериш мунтазамлик касб этди, Германияга экспорт ҳажми 470 дан 860 тоннагача, Латвияга 740 тоннадан 2 750 тоннагача, Украинага эса 450 дан 4000 тоннагача ўсди.
Латвиянинг “ELBI” компаниясининг режаларини ҳисобга олган ҳолда жорий мавсум хусусида сўз юритадиган бўлсак, Латвия Ўзбекистон қовунлари импорти бўйича ўтган йилги рекордни янгилаши мумкин. Бундан ташқари, EastFruit мутахассисларининг фикрича, Польшага экспорт ҳажми ўтган йилларга қараганда бир неча баравар юқори бўлади, 2019-2020 йилларда ушбу мамлакатга экспорт ҳажми ўртача 60 тоннани ташкил этган эди. Умуман олганда, барча мамлакатлар бўйича Ўзбекистондан қовун экспортининг умумий ҳажмини сарҳисоб қилишга ҳали эрта, чунки, экспорт мавсумининг кўп қисми ҳали олдинда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!