Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда помидор нархи пасайишда давом этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда помидор нархи пасайишда давом этмоқда

Яқинда EastFruit Ўзбекистонда сархил помидорнинг улгуржи нархлари динамикасида пасайиш тенденцияси бошлангани ҳақида ёзган эди. Ўтган ҳафта сархил помидор нархи пасайишда давом этди, қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 14%, пушти помидорники эса 23% га арзонлашди.

EastFruit‘нинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 14 апрелдан 21 апрелгача пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 26 000 дан 20 000 сўмга пасайган. Ушбу маҳсулот нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиб бораётганини инобатга олсак, 2023 йилнинг 7 апрелидан 21 апрелига қадар пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 38 000 дан 20 000 сўмга, яъни, сўнгги икки ҳафта ичида деярли икки баробар пасайган. Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар ўтган йил даражасига яқинлашди, 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан чорак ҳиссага қимматроқ.

Шунингдек ўқинг: Помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши демак

Қизил думалоқ помидор нархи ҳам пасайишда давом этди, аммо пасайиш даражаси пушти помидор нархига нисбатан камроқ бўлди. 2023 йилнинг 14 апрелидан 21 апрелига қадар қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 22 000 дан 19 000 сўмгача, яъни, бир ҳафта ичида 13,6% га пасайди. Ушбу маҳсулот нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасайиб бораётганини инобатга олсак, 2023 йилнинг 31 мартидан 21 апрелига қадар қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 36 000 дан 19 000 сўмга, яъни, охирги уч ҳафта ичида 1,9 баробар тушган. Аммо пушти помидордан фарқли ўлароқ, қизил думалоқ помидорнинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилги даражага деярли тенг. 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан атиги 5,5 фоизга юқори.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин