Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда пиёз нархи бир ҳафта ичида 25 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда пиёз нархи бир ҳафта ичида 25 фоизга ошди

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари 25 фоизга ошди ва 2022 йилнинг ўтган даврида максимал даражага етди, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 18 февралидан 25 февралига қадар пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 2000 дан 2500 сўмгача, яъни, 25 фоизга ошган. Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархларининг жорий даражаси 2021 йилдаги худди шу санага нисбатан 2,3 баробар, 2020 йилнинг шу санасига нисбатан эса бир ярим баробардан ортиқроқдир.

Бундан ташқари, жорий улгуржи нархлар 2020-2021 йилларнинг январь-май ойларида қайд этилган энг юқори даражага етди.  Қуйидаги графикдан кўриниб турибдики, 2020-2021 йилларнинг январь-май ойларида пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари бўйича энг юқори қиймат 2020 йилнинг 22 апрель санасида худди шу даражада (2500 сўм/кг) қайд этилган.

EastFruit таҳлилчилари сўнгги ҳафтада пиёзнинг улгуржи нархларини бу қадар ошишига ташқи бозорларнинг таъсири бўлмаганини қайд этишмоқда. Мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 февралидан 24 февралигача бўлган даврда Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми 100 тоннадан бироз кўпроқни ташкил этган. Ваҳоланки, 2021 йилнинг шу даврида ушбу маҳсулотнинг 4 минг тоннага яқини ташқи бозорларга жўнатилган.

Шундай қилиб, охирги ҳафта Ўзбекистонда пиёз нархи ошиши ички бозор конъюнктураси билан боғлиқ бўлиб, бундай динамика мазкур бозордаги талаб ва таклиф нисбати билан шаклланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин