Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда Испания тажрибаси ва технологияси асосида спаржа (сарсабил) етиштирилади
ДолзарбЯнгиликлар

Ўзбекистонда Испания тажрибаси ва технологияси асосида спаржа (сарсабил) етиштирилади

Яқин кунларда Ўзбекистон Испания тажрибаси ва технологияларидан фойдаланган ҳолда 1 гектар майдонда экспериментал сарсабил плантациясини яратишни режалаштирмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари.

Айни пайтда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация уруғчилик, кўчатчилик ва агрономлик бўйича етакчи компаниялар тажрибаси билан танишиш ва малака ошириш мақсадида Испания мамлакатида бўлиб турибди. Бу хусусда Миллий ахборот агентлиги материалида қайд этилган.

Манбага кўра, делегация вакиллари вакиллари Гранада вилоятининг Фуента Вакереос қишлоғидаги спаржа (сарсабил) етиштириш бўйича Европанинг етакчи корхонаси – Еsparrago de granada корхонасида ҳам бўлдилар. “Еsparrago de granada” корхонаси раҳбари Алипио Арчиниега Лопез мулоқот мобайнида бу маҳсулотни Ўзбекистон шароитида етиштириш мумкинлигини таъкидлаб, ўзбек ҳамкасбларига спаржа етиштириш технологиясини беришини ва испанлар тайёр маҳсулотнинг ҳаммасини сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди. Яқин кунларда бу маҳсулотнинг уруғини юртимизга олиб келиб, тажриба сифатида 1 гектар ер майдонига экиш режалаштирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, EastFruit мутахассислари 2021 йилнинг май ойида Ўзбекистонда сарсабилни даромадли етиштириш истиқболлари ва нафақат ички бозорда сарсабил истеъмолини ошириш ҳисобига, балки, уни экспорт қилиш эвазига ҳам даромад олиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берган эди. Портал таҳлилчилари сарсабил жаҳондаги энг «тренд» сабзавотлардан бири эканлигини қайд этишган, зеро, унинг истеъмоли тез ўсиб бормоқда ва фермерлар сарсабил етиштиришдан яхши даромад олишмоқда.  Хусусан, Шарқий Европа мамлакатларида сарсабилнинг оммабоплиги уни етиштиришга қараганда тезроқ ортиб боряпти, шунинг учун бу ерда мазкур маҳсулот нархи Европа Иттифоқига нисбатан икки-уч баробар юқоридир. Бу ерда сарсабил узоқ вақтдан бери анъанавий баҳор маҳсулоти ҳисобланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин