Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин
Янгиликлар

Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин

USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш ва Hilfswerk International томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё – Invest V” дастури ҳамда Австрия тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда агробизнес ва савдони ривожлантиришда кичик ва ўрта ҳажмдаги агробизнес корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва салоҳиятини ошириш учун минтақавий интеграция – CANDY V” лойиҳалари ҳамкорликда ФАОнинг «Барқарор озиқ-овқат тизимларини географик кўрсаткичлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси иштирокида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Ўзбекистоннинг ғарбий минтақалари учун алоҳида эътиборга молик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – ноёб қовун навлари учун географик кўрсаткич белгисини бериш масаласини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи” нашри.

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти қадимдан қовун етиштириш ҳудуди сифатида машҳур ҳисобланади – бу ерда қовуннинг 125 га яқин навлари етиштирилади. Бунда «Гурвак» нави муҳим ўрин тутади, бу нав, айниқса, нозиктаъб истеъмолчилар томонидан қадрланади ва ҳатто, бу қовун шарафига минтақада шу номдаги фестиваль ўтказилади. «Гурвак» гилли-қумли ва бироз шўрланган тупроқда ва фақат Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ўсади. Бу қовун тўқ яшил рангда ва юмалоқ шаклда, юпқа пўстга эга. «Гурвак» қовунига хос бўлган беқиёс таъм уни ушбу ҳудудларнинг ўзига хос «ташриф қоғози»га айлантирган.

«Гурвак» қовуни географик келиб чиқиши туфайли маҳсулот сифати ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлишнинг ёрқин намунасидир. Дунёга машҳур Прованс зайтун мойи, Хитой ва Лион ипаклари, Самарқанд қоғози, Бордо, Луара ва Бургундия винолари бунга ёрқин мисол бўла олади.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди

Ўзбекистон Республикасининг «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги янги қонунига кўра, келиб чиқиш жойи билан чамбарчас боғлиқ бўлган анъанавий маҳсулотлар Ўзбекистонда «географик кўрсаткич» мақомига ва интеллектуал мулк объекти сифатида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши мумкин. Қонун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида «Маъмурий тизимни мустаҳкамлаш орқали барқарор географик кўрсаткичларни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

«Гурвак» қовуни янги қонун асосида географик кўрсаткичлари рўйхатдан ўтказиладиган биринчи маҳсулотга айланиши мумкин. Давра суҳбати иштирокчилари машҳур Хоразм қовунларига янги мақом бериш экспортни кўпайтириш, агротуризмни ривожлантириш, шунингдек, “Made in Uzbekistan” брендини тарғиб қилишга ёрдам беришини таъкидладилар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин