Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда чигирткалар салкам 300 минг гектар ерга тарқалган
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда чигирткалар салкам 300 минг гектар ерга тарқалган

2022 йилнинг 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида жами 292,6 минг гектар майдонда чигиртка тарқалгани аниқланган. Шундан 284,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Бу ҳақида Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш агентлигининг ахборот хизмати раҳбари махсус брифингда маълум қилди.

Бугунги кунга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилди. Энг катта ишлов берилган майдонлар ҳудуди Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақолпоғистон Республикасига тўғри келади.

2022 йилда республика бўйича зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган 580,3 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, брифингда қўшни давлатлар ҳудудидан чигирткалар кириб келиши хавфи мавжудлиги қайд этилди. Ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон (26-27-май) ва Тожикистон (2022 йилнинг 28 мартидан 2 апрелига қадар) карантин хизматлари билан чегарадош ҳудудларда қўшма мониторинг ўтказилди. Брифингда таъкидланганидек, чегара ҳудудларидаги вазият назорат остида.

Эслатиб ўтамиз, зарарли чигирткалар Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф ҳисобланади. Чигирткаларнинг уч асосий зараркунанда тури мавжуд: итальян чигирткаси (CIТ), Марокаш чигирткаси (DМА) ва Осиё учар чигирткаси (LMI). Ушбу ҳашаротлар мазкур минтақалардаги мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.

2020 йилда Марказий Осиё мамлакатлари нафақат коронавирус эпидемияси, карантин чекловлари, балки чигирткаларнинг кенг кўламли босқинига ҳам дуч келди. Бу зараркунандаларнинг сўнгги йигирма йил ичида қайд этилган энг йирик босқини бўлди. 2020 йилнинг июль ойида Япония ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашни яхшилаш бўйича иккинчи лойиҳа доирасида 7,25 миллион доллар миқдорида хайрия маблағини ажратишга қарор қилди. Чигирткалар етказадиган зарарни камайтириш учун ўша пайтда Ўзбекистон олти давлат, жумладан, Қозоғистон ва Туркманистонда трансчегаравий ҳамкорлик тизимини яратишни режалаштирган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин