Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда булғор қалампири нархи бир ҳафта ичида 67 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда булғор қалампири нархи бир ҳафта ичида 67 фоизга ошди

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда иссиқхона булғор қалампирининг баҳоси 67 фоизга ошди ва нарх кетма-кет учинчи ҳафта ўсиб бормоқда. Агар жорий йил давомидаги нархларнинг ҳафталик ўзгаришини ҳисобга олсак, 2021 йилнинг 28 октябридан 4 ноябригача бўлган ҳафталик нархлар ўсиши сўнгги беш ойдаги энг юқори кўрсаткич бўлди, дейишмоқда EastFruit экспертлари.

Июль ойи бошидан сентябрь ойи ўрталарига қадар булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан деярли бир хил, баъзан эса 25 фоиз паст даражада бўлган. Ушбу маҳсулот нархи сентябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб ўса бошлади ва 2021 йилнинг октябрь ойи ўрталарига келиб булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан икки баравар юқори бўлди. Бироқ, 2021 йил, октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўртача улгуржи нархлар бўйича юқори ўсиш суръати ўтган йилнинг шу давридаги нархларга нисбатан фарқни кенгайтирди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 28 октябридан 4 ноябрига қадар иссиқхонада етиштирилган яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 6000 дан 10 000 сўмга, қизил иссиқхона булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи эса 9000 дан 15 000 сўмгача ошди. Бошқача айтсак, ҳар икки маҳсулот нархи бир ҳафта ичида 67% га ўсган, бу охирги беш ойдаги энг юқори ҳафталик ўсишдир.

2021 йилнинг 4 ноябрь ҳолатига кўра, ўртача улгуржи нархлар:

– яшил булғор қалампири нархи 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,5 баравар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб 6 баробар юқори;

– қизил булғор қалампири нархи 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 4,3 баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб 7,5 баравар юқори;

2021 йилнинг 4 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетларда нав ва сифатга қараб яшил булғор  қалампирининг чакана нархи 1 кг учун 13 000 сўмдан 21 000 сўмгача, қизил булғор қалампирининг чакана нархи эса 18 000 сўмдан 37 000 сўмгача нархлар оралиғида бўлган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин