Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари
Янгиликлар

Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари

2021 йилнинг январь ойида EastFruit Маkrо (Ўзбекистон) йирик супермаркетлар тармоғи раҳбари Роман Сайфулин билан батафсил интервьюни эълон қилган эди. Унда Роман Сайфулин  супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатлашуви нечоғли қийинлигини, тармоқлар озиқ-овқат бозорларида сотилаётган қандай маҳсулотларни таклиф қила олмаслигини ва бунинг сабабларини сўзлаб берган эди.

«Ўзбек ритейли» портали мухбири билан суҳбатда Роман Сайфуллин супермаркетлар тармоғи ва анъанавий бозорлар ўртасидаги рақобат масаласига яна тўхталди. Қуйида ушбу интервьюдан иқтибос келтирамиз.

Роман Сайфулин  рақобатчиларга нисбатан эҳтиромли муносабатини таъкидлаб, ҳамма «бир қайиқда» эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Маkro супермаркетлар тармоғида рақобат икки томонлама сезилади: бу бевосита супермаркетлар ва анъанавий бозорлардир. Иккинчиси – кучли рақиб: “Бозорлар, ҳақиқатан ҳам, ҳал қилувчи рол ўйнайди. Улар индикатор сифатида бугунги кунда нима талаб қилинаётганини кўрсатади ва ҳамма нарсага биздан кўра тезкорроқ жавоб беради”, деди бош менежер.

Масалан, супермаркетдаги товарлар нархини ўзгартириш учун тахминан бир сутка керак бўлади. Бу жараён техник сабаблар, касса тизимидаги нархларни таҳрирлаш ва пештахталардаги маҳсулотлар нарх белгисини алмаштириш каби юмушлар туфайли мураккаблашади. Бозорларда эса нархни ўзгартириш қийин эмас. Масалан, доллар курси кўтарилди ёки тушди – сотувчилар дарҳол товарига чегирма бериши ёки аксинча, нархларни кўтариши мумкин. Супермаркетлар эса бу борада бирмунча бюрократроқ.

Бошқа томондан олиб қаралса, озиқ-овқат сотиб олиш билан боғлиқ вақтни сезиларли даражада тежовчи қулайлик –  супермаркетларнинг одамлар ҳаётига «кириб бориши» муносабати билан савол туғилади – бозорлар умуман ёпилиб кетиши мумкинми?

Роман Сайфулиннинг сўзларига кўра, бозорлар савдо майдонини тарк этиши мумкин, лекин тез орада улар яна ўз ўрнини эгаллайди: “Европа мамлакатларида ҳам аввалига ҳамма бозорлар ёпилди, кейин одамлар бозорга боришни соғинишди. Супермаркетларда кўп ҳолларда бир хил маҳсулотлар ассортименти тақдим этилади, харидор эса танлаб олишни хуш кўради. Мисол учун, бир аёл бувисининг бринза тайёрлаш бўйича ноёб рецептини билади ва уни сотиш учун ишлаб чиқаради, аммо кичик ҳажмда. Хўш, бринзани аёл қаерда сотади? Фақат деҳқон бозорида. Бу нишали маҳсулот, деб аталади, у супермаркетларда бўлмайди ва одамлар айнан шундай маҳсулот учун бозорга боради. Ҳатто Москвада ҳам буни кузатиш мумкин, деярли барча бозорлар ёпилиб кетган эди, лекин ҳозир улар яна савдо майдонига қайтмоқда. Дарвоқе, бозордаги нархлар арзон эмас, маҳсулотлар, кўпинча, супермаркетдагидан ҳам қимматроқ”, дейди Роман Сайфулин.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғи менежерининг EastFruitга берган интервьюсида, шунингдек, супермаркетлар ташкил қилиш учун юқори сифатли  савдо майдончалари етишмовчилиги, ҳудудлардаги ишлар, ассортимент ва маҳаллий етказиб берувчилар билан боғлиқ муаммолар, ҚҚС, сархил мева-сабзавот маҳсулотлари сифатининг стандартлари ҳақида гапирган. Ва Ўзбекистондаги мева-сабзавотларнинг онлайн-савдоси келажаги ҳақида ҳам фикр билдирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Aндрей Ярмак  ўтказган интервьюнинг видеоёзувини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин