Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда банан ва цитрус мевалар импортига нисбатан ноль қийматдаги божхона ставкалари муддати узайтирилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда банан ва цитрус мевалар импортига нисбатан ноль қийматдаги божхона ставкалари муддати узайтирилди

Ўзбекистонда 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, банан ва цитрус мевалар (сархил ёки қуритилган) импорти бўйича божхона имтиёзларининг амал қилиш муддатини яна олти ойга узайтирилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Мамлакатимиз Президенти 2022 йил 17 ноябрь куни 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортида ноль қийматдаги ставкаларнинг амал қилиш муддатини 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтириш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бундан ташқари, ушбу рўйхат яна бир банд билан тўлдирилди – буғдой ва буғдой-жавдар уни импорти учун ҳам ноль қийматдаги божхона тўлови белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг май ойи охирида Ўзбекистон аҳолисининг айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва ички бозорда нархларни барқарорлаштириш мақсадида мамлакат ҳукумати 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун ноль қийматдаги божхона тўловларини белгилаган эди. Тегишли ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бўлган даврда қуйидаги турдаги мева-сабзавотларни олиб кириш учун ноль қийматдаги божхона тўловлари ставкалари белгиланган эди:

  • банан, шу жумладан, плантан (плантайн) — сархил ёки қуритилган, ТН ВЭД коди: 0803;
  • цитрус мевалар, сархил ёки қуритилган (лимондан ташқари), ТН ВЭД коди: 0805 (0805 50 100 0 дан ташқари).

Импорт божларидан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига шунингдек: балиқ ва балиқ маҳсулотлари; сут ва қаймоқ; сариёғ; тухум; қаҳва; чой; соя, рапс ва пальма мойлари; маргарин;  хамиртуруш; турли хил дон маҳсулотлари ва бошқалар ҳам киради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин