Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда аномал совуқ туфайли сабзавотлар нархи кўтарилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда аномал совуқ туфайли сабзавотлар нархи кўтарилди

2023 йилнинг 10 январидан бошлаб, Ўзбекистон ва Тожикистонда аномал совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. EastFruit ушбу совуқ об-ҳаво бошланишидан бир ҳафта аввал, газ билан боғлиқ муаммолар фонида иссиқхоналардаги ҳароратнинг пасайиши ўсимликлар орасида касаллик кўпайиши, маҳсулот сифати ёмонлашиши ва маҳсулот етиштириш ҳажми камайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Лойиҳа таҳлилчилари аномал совуқ об-ҳаво туфайли иссиқхона сабзавотлари нархи ошиши мумкинлигини прогноз қилишган эди.

Сўнгги бир неча кун ичида  ҳавонинг паст ҳарорати Ўзбекистондаги сабзавотлар нархларида ўз аксини топди. Шу билан бирга, нафақат иссиқхона сабзавотлари, балки бошқа турдаги сабзавотлар ҳам қимматлашди. Ўтган ҳафта охиридаги нархлар даражаси билан солиштирадиган бўлсак, иссиқхона сабзавотларининг ўртача улгуржи нархлари бир ҳафтада 9 фоиздан 17 фоизгача, картошка, пиёз, сабзи эса 12 фоиздан 21 фоизгача ошди.

EastFruit‘нинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 6 январдан 13 январга қадар иссиқхона ва бошқа турдаги сабзавотларнинг ўртача улгуржи нархи қуйидагича ошди:

  • иссиқхона булғор қалампири (яшил) — 32 000 дан 35 000 сўм/кг гача, яъни 9,4 фоизга,
  • иссиқхона булғор қалампири (қизил) — 30 000 дан 35 000 сўм/кг гача (16,7%),
  • қизил думалоқ иссиқхона помидори — 15 000 дан 17 000 сўм/кг гача (13,3%),
  • иссиқхона черри помидори — 43 000 дан 50 000 сўм/кг гача (16,3%),
  • картошка — 4 000 дан 4 500 сўм/кг гача (12,5%),
  • пиёз – 5000 дан 6000 сўм/кг гача (20,0%),
  • сабзи – 3300 дан 4000 сўм/кг гача, 21,2 фоизга.

Шу билан бирга, сўнгги ҳафтада пушти иссиқхона помидори ва  бодрингнинг улгуржи нархлари ўзгармади. Айтиш жоизки, иссиқхона бодрингларининг ҳозирги нархи рекорд даражада юқори.  2023 йилнинг 13 январь ҳолатига кўра, силлиқ калта иссиқхона бодрингининг ўртача улгуржи нархи 35 000 сўм/кг ни ташкил этмоқда, бу 2020-2022 йилларнинг шу санасига нисбатан қарийб 2 баробар юқори кўрсаткичдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин