Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2022 йили иссиқхона помидорларини етиштириш ҳажми 26 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йили иссиқхона помидорларини етиштириш ҳажми 26 фоизга ошди

2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотларини етиштириш ҳажми 2021 йилга нисбатан 11,1 фоизга, иссиқхона помидорини етиштириш эса 26,3 фоизга ошди. Шу билан бирга, иссиқхона маҳсулотларини етиштиришнинг умумий ҳажмида помидор улуши 8,5 фоиз пунктга ошди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон иссиқхоналарида 301 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, шундан 211 минг тоннаси помидор, яъни, унинг улуши иссиқхонада етиштирилган умумий маҳсулотнинг 70,1 фоизини ташкил этди.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йили Ўзбекистон иссиқхоналарида 271 минг тонна маҳсулот етиштирилган, шундан 167 минг тоннаси помидор, яъни, иссиқхонада етиштирилган умумий маҳсулотнинг 61,6 фоизи ушбу турдаги маҳсулот улушига тўғри келади.

Шундай қилиб, 2022 йилда иссиқхона маҳсулотларини етиштиришнинг умумий ҳажмида помидор улуши 61,6 фоиздан 70,1 фоизга ошди.

Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 3 157 фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари иссиқхона маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланмоқда. Уларга тегишли иссиқхоналарнинг умумий майдони 6,3 минг гектардан иборат.

2022 йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, гидропоник иссиқхоналар улуши 17 фоизни ташкил қилган. Қолган қисми эса тупроқли усулда маҳсулот етиштирувчи иссиқхоналардир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин