Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)
ВидеоЯнгиликлар

2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)

Бугунги кунда Ўзбекистонда 6,5 минг гектарга яқин иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 1,1 минг гектари (17%) гидропон усулида ва 4,9 минг гектари (83%) тупроқли усулда маҳсулот етиштириладиган иссиқхоналардир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили мамлакатимиз иссиқхоналарида 271 минг тонна маҳсулот етиштирилган, шундан 167 минг тоннаси помидор (иссиқхонада етиштирилган жами маҳсулотнинг 62 фоизи)дир.

2022 йили Ўзбекистон иссиқхоналарида 342 минг тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган, шундан 199 минг тоннаси помидор (иссиқхонада етиштириладиган жами маҳсулотнинг 58 фоизи)дир.

Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни ўтган йилга нисбатан 26 фоизга, иссиқхона помидори ҳажмини эса 19 фоизга ошириш режалаштирилган.

Мамлакатнинг Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини помидор ташкил этади.

Шунингдек ўқинг:  Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон иссиқхона хўжаликлари сабзавот етиштиришда замонавий технологияларни қўлламоқда. Ўғит ва сув сарфини камайтириш учун томчилатиб суғориш, масофадан бошқариш ва экинни гидропон усулида етиштириш услублари қўлланяпти. Натижада, бундай иссиқхонада етиштирилган ҳосил ҳажми анъанавий усулда етиштирилган экинникига нисбатан 30 фоизга кўпайиб, сув ва ўғит сарфи эса 30-40 фоиз камаймоқда.

Томчилатиб суғориш тизими ва гидропон усул жорий этилган иссиқхоналар учун ўғитларни масофадан туриб автоматик киритиш тизими, агрокимё лабораториялари жорий қилинмоқда.

Ўзбекистон иссиқхоналарида помидорнинг «Гамаюн»,» Абигал А-870″, «Надин», «Шарлотта FА1402″,» Тави Рока», «Немо-Надин», «Нели FА1410″,» Алгамбра», «Бона», «Сита», «Прима», шунингдек,  «Антиния», «Марфа», «Буран», «Видетта», «Омад» каби дурагай навлари етиштирилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин