Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган
Янгиликлар

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади.

Мамлакатда картошка уруғчилигини ривожлантириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу эса қўшилган қийматнинг янги занжирларини яратиш имконини беради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

2020 йилда истеъмолга мўлжалланган ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш ҳамда республика ички бозорида картошкага бўлган талабни тўлиқ қондириш, кластер, кооперация механизмларини кенгайтириш, картошка етиштиришга замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-4704-сон) қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ, 40 та туман картошка етиштиришга, хусусан, 23 туман картошка уруғчилигига, 9 туман юқори репродукцияли (супер элита) картошка уруғчилигига йўналтирилди.

Юқоридаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.  Мамлакатда картошка етиштириш даражаси тобора ортиб боряпти. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган ушбу муҳим қишлоқ хўжалиги экинини етиштиришда Самарқанд, Андижон, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари етакчи ўринларни эгаллайди. Булунғур, Ургут, Янгиқўрғон ва Пайариқ туманлари деҳқонлари ички  бозорга энг кўп картошка етказиб беряпти. 2021 йилда деҳқон хўжаликлари мамлакатда етиштирилган жами картошканинг 74,7 фоизини бозорга етказиб берган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин