Покистондаги Тhe News Internatoinal нашри Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл қурилиши бошлангани ҳақида хабар бермоқда.
Ўзининг денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган Ўзбекистон қиймати 5 миллиард долларлик Трансафғон темир йўли қурилишини бошлади. Бу йўл мамлакат учун Покистон денгиз портларига чиқиш йўлини очиб, минтақавий темир йўл ҳаракати ва уч томонлама савдо ҳажмини оширади, деб ёзмоқда Nuz.uz.
600 километрлик Трансафғон темир йўли қурилиши бўйича “Йўл харитаси” жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкентда тасдиқланган эди.
Покистон вазири Муҳаммад Азфар Аҳсаннинг сўзларига кўра, ушбу Трансафғон темир йўли лойиҳаси Марказий Осиёни Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғловчи энг тежамкор ва қисқа йўлдир. Покистонга борадиган маршрут амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа эканлиги туфайли ҳам энг кўп эътиборни тортди. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли лойиҳаси минтақа келажаги учун муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!