EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга Эрондан мева-сабзавот импорти кескин ошган. Хусусан, 2021 йилнинг биринчи уч чорагида Эрон Ўзбекистонга 2020 йилнинг шу давридаги 5,4 миллион долларга нисбатан 30,3 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берди.
Импортнинг асосий ўсиши товар картошкаси сегментида юз берди. Ўзбекистон 17,6 миллион долларга 126,4 минг тонна Эрон картошкасини импорт қилган, бироқ, аввалги мавсумларда Эрон картошкаси Ўзбекистонга етказиб берилмаган эди. Картошкадан ташқари, Эрон Ўзбекистонга хурмо етказиб беришни ҳам кескин, яъни 5,4 баробар оширди. 2021 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 6,9 минг тоннадан ортиқ Эрон хурмоси олиб кирилди. Белгиланган даврда мамлакатга Эрон кивисини етказиб бериш икки баробар, писта 60 фоиз, сархил олма 20 фоиз ва саримсоқ 2,2 баробар ошган.
Шунингдек ўқинг: Украина рекорд даражадаги пиёз экспорти ҳажмига эга бўлган мавсумдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистондан ушбу маҳсулотни импорт қила бошлади
Эрондан Ўзбекистонга етказиб берилаётган мева-сабзавот ассортименти кескин кенгайганини ҳам қайд этиш жоиз. Охирги йилларда Эрондан Ўзбекистонга етказиб берилмаган картошкадан ташқари, 2021 йилда иссиқхона қалампири, тарвуз, иссиқхона помидори, қовоқ, сархил салат, сабзи, бодринг, бақлажон ва ҳатто майиз, қуритилган сабзавотлар сингари янги маҳсулотлар ҳам қўшилди. Тўғри, бу сабзавот ва меваларнинг бари импорт ҳажми жиҳатидан нисбатан кичик. Қуритилган сабзавот ва қалампир эса бундан мустасно, ушбу маҳсулотлар 100 тоннадан ортиқ миқдорда етказиб берилган. Аммо тескари йўналишда, яъни, Ўзбекистондан Эронга сабзавот ва мевалар ҳануз экспорт қилинмаган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!