Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилнинг биринчи ярмида картошка етиштириш ҳажмини 3,5 фоизга оширди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи ярмида картошка етиштириш ҳажмини 3,5 фоизга оширди

2021 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Ўзбекистонда 1,5 миллион тоннадан зиёд картошка етиштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга кўпдир, деб хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Республика Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.

2021 йилнинг январидан июнигача бўлган даврда Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми 1 543,8 минг тоннани ташкил этди. Ва бу 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 52,2 минг тоннага ёки 3,5 фоизга кўпдир. Мазкур маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг мамлакат қишлоқ хўжалиги бўйича жорий йил биринчи ярмига тегишли ҳисоботида келтирилган.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, 2021 йилда картошканинг ўртача йиллик улгуржи нархлари динамикаси, одатда, ўтган йилгига ўхшашдир. 2020 йилнинг апрель ойи бошидан июнь ойи охирига қадар картошканинг ўртача улгуржи нархи 12 000 сўм/кг ($1,25)дан 3 400 сўм/кг ($0,34)гача тушди. Ва ушбу маҳсулот нархи 2021 йилнинг худди шу даврида 14 000 сўм/кг ($1,34)дан 3 500 сўм/кг ($0,33)гача пасайди.

2021 йилнинг июль ойи бошидан август ойи ўрталарига қадар картошканинг ўртача улгуржи нархи 3 000 сўм/кг ($0,28)гача пасайишда давом этди. Ўтган йилнинг август ойи ўрталарига ҳам нархлар шу даражада бўлган. Бироқ, жорий нархлар 2019 йилнинг худди шу санасига нисбатан 50 фоизга юқоридир.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг ўртача улгуржи нархи 2020 йилги мавсум динамикаси ва нархлари даражасини такрорлайди. Шу билан бирга, 2019 йилнинг июнидан август ойи ўрталарига қадар картошканинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5-2,5 баравар паст бўлган.

Республика статистика идораси ҳисоботида қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 1 421,0 минг тонна ёки Ўзбекистонда картошка етиштириш умумий ҳажмининг 92 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари улушига тўғри келади. Қолган 122,8 минг тонна ёки 8% – фермер хўжаликлари улушидир.

2020 йилнинг шу даврига нисбатан фермер хўжаликларида картошка етиштириш ҳажми 7,3 фоизга, деҳқон (шахсий ёрдамчи) фермер хўжаликларида эса 3,4 фоизга ўсгани кузатилди.

Картошка етиштириш умумий ҳажмининг 74 фоизи мамлакатнинг олтита вилояти улушига тўғри келади: Самарқанд (18,5%), Сурхондарё (13,6%), Фарғона (12,4%), Aндижон (11,0%), Бухоро (9, 8%) ва Тошкент (9,0%) вилоятлари. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи қолган етти вилоятнинг умумий улуши 26 фоизни ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин