Бош саҳифаЯнгиликларОлмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда
Янгиликлар

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

Олмаота вилояти (Қозоғистон Республикаси)нинг Интимак қишлоғи яқинидаги «Береке» саноат зонасида инновацион технологиялар ёрдамида мева ва резаворларни қайта ишловчи кластер яратилмоқда. Лойиҳа экспорт учун ишлайди, деб ёзди KaзахЗерно.kz.

Aйман Турсинкан деҳқонлар учун янги имкониятларни таклиф этмоқда. Унинг сўзларига кўра, мева-резаворларни қайта ишлаш кластерини амалга ошириш бўйича лойиҳа «FRUIT ART» ТОО ташаббуси билан бошланган. Ҳамкорлар фермерларга кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш имкониятини беришни режалаштирмоқда. Улар ҳали ишлаб чиқарилмаган маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш ниятида. Бунинг учун ҳамкорлар – таниқли Waginengen (Голландия) қишлоқ хўжалиги университети ва Қозоғистон миллий тадқиқот аграр университети фермерлар учун Шартнома маркази яратишни мўлжалламоқда.

Мажмуанинг асосий объектларини ишга тушириш 2022 йилнинг 1 май санасига режалаштирилган. Булар:

– 15 000 тонналик мева омбори – бошқариладиган газ муҳити билан;

– Қуввати кунига 200 тонна хом ашёни қайта ишлашга етадиган мевани сублимацион қуритиш заводи;

– 9 гектар майдонда йил бўйи қулупнай ва салат етиштириш учун иссиқхона мажмуаси.

Биринчи босқичда инвестицияларнинг умумий ҳажми 34 миллиард тенгени ташкил этди. Молиялаштириш давлат ривожланиш институтларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш ҳисобига эмас, ташкилотнинг ўзиники. Яратилган кластер 500 та доимий ва 7500 та мавсумий иш ўрнига эга.

Aйман Турсинканнинг сўзларига кўра, янги ишлаб чиқариш объектида хом ашёни қайта ишлашнинг ноёб инновацион усуллари қўлланади. Лиофилизация, PEF (электр импульсли тўлдирувчи), сархил мева ва резаворларни Iqf-музлатиш кабилар шулар жумласидандир.

Кластерда мева харидининг умумий ҳажми йилига 45 000 дан 100 000 тоннагача бўлган хусусий ва шериклик хомашё базаси ривожлантирилади. Саймасай қишлоғидаги 168 гектарга яқин хусусий плантациялар керакли хом ашёнинг фақат 8 фоизини таъминлайди.

«Шу билан бирга, биз фермерларга агробизнеснинг муваффақиятли ривожланиши учун  кафолатланган савдо, технологиялар, агроконсалтинг ва молиялаштириш манбаларини таклиф қиламиз. Aграр кредит корпорацияси (Байтерек), «ЖЕТИСУ» ИТК (Ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси), Халқ банки ва бошқа муассасалар билан музокаралар олиб борилмоқда», дейди Турсинкан.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин