Мева-сабзавотларни ижтимоий тармоқлар орқали сотиш ва уни қандай самарали амалга ошириш мумкинлиги ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Олександр Украинец 9 июнь куни бўлиб ўтган “Шарқий Европанинг мева, ёнғоқ ва сабзавотлари” мавзусидаги онлайн-конференция вақтида сўзлаб берди. Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.
“Одамлар тўпланадиган жойда савдо қилинг, бу хилдаги савдо-сотиқ минглаб йиллар давомида тажрибадан ўтган. Айнан шу сабабли сотувчилар харидорларни кўзда тутиб Интернетга киришади. Давр ўзгаришга юз тутмоқда, 10-15 йил олдин бу ишни ташқи эълон лавҳалари бажарган бўлса, у пайтда ҳар ким ўзига сайт яратишга ҳаракат қилар эди, аммо бугунги кунда у ўз долзарблигини йўқотди. Аксарият замонавий одамлар ўз вақтларини ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўтказадилар, шунинг учун сиз шу ерда савдо-сотиқни амалга оширишингиз керак”, – деб таъкидлади Олександр Украинец.
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Ҳам мулоқот қилиш, ҳам медиаконтент алмашиш учун ижтимоий тармоқлар мавжуд. Собиқ иттифоқ ҳудудида Facebооk, Vkontakte, YouTube, Instagram. Telegram, Viber, WhatsApp ва Facebook Messenger кабилар мессенжерлар орасида оммавийликка эришди.
Мутахассис фикрига кўра, ижтимоий тармоқларга қараганда мессенжерлар самарадорлиги юқори, чунки ижтимоий тармоқларда ҳамма хабарларни кўриш имконияти чегараланган. Мессенжерларда хабарларнинг ўқилиши тахминан 80-90% ни ташкил қилади.
Мессенжерлар орқали маҳсулот сотишнинг икки усули мавжуд. Биринчиси, харажати кўп, анча-мунча вақт ва пул талаб қилади. Бу – ўз гуруҳини яратиш, тарғиб қилиш ва уни юрғизишдан иборат. Иккинчиси, савдони бирданига йўлга қўйиш имконини беради. Бунинг учун мева ва сабзавотлар савдосига ихтисослашган гуруҳлардан фойдаланиш лозим.
Қандай платформани танлаган маъқул?
Бугунги кунда Интернетда мева-сабзавот савдоси учун очилган гуруҳлар етарлича топилиши мумкин. Уларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Бундай гуруҳлар эса иштирокчилар сони, қонун-қоидалари, ихтисослиги ва минтақавийлиги билан фарқланади. Шу каби гуруҳлар Telegram, Viber, Facebook, Vkontakte’да мавжуд.
“Сиз уларнинг бирортасига қўшилиб, хоҳлаган гуруҳда шу заҳотиёқ савдо-сотиқни бошлашингиз мумкин, лекин биз сизга барибир EastFruit лойиҳасининг фақат мева ва сабзавотлар сотиладиган EF Trade платформасини тавсия қиламиз. У Telegram мессенжери асосида йўлга қўйилган.
Нима учун айнан Telegram дерсиз? Бизнинг фикримизча, бу – энг осон, энг қулай мессенжер. У кўпроқ бизнес ва самарали савдони амалга оширишга катта имконият беради.
Украинада бу борада Viber кўпроқ оммалашган, аммо барибир Telegram’га тенг келмайди. Бизнинг сайтимизда мана шу икки платформани таққослайдиган мақола мавжуд. Барча бизнес кўрсаткичлар бўйича Telegram Viber’дан анчагина илгарилаб кетган», – деб айтади ФАО маслаҳатчиси.
Ушбу савдо гуруҳи бошқалардан нимаси билан фарқ қилади ва унинг маҳсулотни сотишда уни самарали қилувчи омиллари қайсилар?
EastFruit Trade Platform бугунги кунда мева ва сабзавотларни сотиш бўйича энг йирик гуруҳ ҳисобланади. Унинг аъзолари сони доимий равишда ўсиб бормоқда – бугунги кунда уларнинг сони 16 мингдан ошиқ. Ўтган олти ой ичида 6 минг фойдаланувчи гуруҳга қўшилди, дейди Олександр Украинец.
“Бизнинг платформадаги аксарият гуруҳ аъзочилари ишончли ишлаб чиқарувчилар ва трейдерлардир, уларни сиз бошқа платформалардан топа олмайсиз”, дейди мутахассис.
Иштирокчилар қамрови
Йил давомида дунёнинг 49 мамлакатидан ишлаб чиқарувчилар ёки трейдерлар ўз таклифларини сайтда жойлаштиришади. Аксарият иштирокчилар Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Молдова, Грузия, Белоруссия мамлакати компанияларидандир. Барчаси собиқ иттифоқ давлатлари вакилларидир.
“Фақатгина Интернетдаги ушбу “майдон”да рус тилида юритиладиган 1-рақамли веб-порталли интеграцияни беради. Бу веб-портал – east-fruit.com’дир. Сиз томонингиздан гуруҳга жойлаштирилган барча эълонлар автоматик равишда сайтдаги бўлимда эълон қилинади. Бу – мутлақо бепул.
Бизда энг самарадор савдо-сотиқ тажрибаси асосида ёзилган аниқ қоидалардан келиб чиқилади ва унга сўзсиз риоя қилинади. Шу сабаб бизнинг сайтимиз фойдаланиш учун осон ва қулайдир. EastFruit савдо майдончасидаги қоидаларга риоя қилинишини модераторлар доимий равишда кузатиб боришади.
Яна бир устунлик жиҳати – у ерда реклама бўлмайди. Биз ўзимиз ҳеч нарса сотмаймиз, бизнинг сайтимиз рекламадан холи ва унинг иштирокчилари билан ҳеч қандай зиддиятлар юзага келмайди», – дея қайд этади Олександр Украинец.
Мана сизга мутахассисдан баъзи тавсиялар:
Эълонлар самарасини қандай ошириш мумкин?
Энг муҳими, қаердан қидиришни билишдир. Ҳамма фойдаланувчилар мессенжерларни ҳар доим ҳам кузатиб боришмайди. Телеграм фойдаланувчиларининг 40 фоиздан кўпроғида барча каналлардан келадиган билдиришнома (уведомления)лар ўчирилган бўлади. Улар вақти-вақти билан хабарлар билан танишиб боришади. Хабарлар йиғилиб кетганда, одамлар вақтни йўқотмаслик учун, одатда, қидирув (поиск)дан фойдаланишади. Агар сиз маълумотни нотўғри юборган бўлсангиз, фойдаланувчи сизнинг эълонингизни қидирув орқали топа олмайди.
Хатоларни қандай бартараф этиш мумкин?
Одатий хато шундаки, реклама матнида маҳсулот кўрсатилмайди, маҳсулотнинг сурати бўлади. Маҳсулот номи қидирувга берилганда эълонингиз матни топилмайди, чунки эълон матнида маҳсулот номи қайд этилмаган. Бу суратли эълонларга ҳам тааллуқли. Шунинг учун маҳсулот номини кўрсатиш, эълон матнида маълумотни такрорлаш муҳим.
Яна бир хато, бу – эълонда мамлакат номи кўрсатилмаганлигидир. Матнда, албатта, қайси мамлакат ва қайси шаҳардан эканлигингизни кўрсатишни унутманг, чунки бу – халқаро гуруҳ.
Шу билан бирга, медиа (ОАВ)дан тўғри фойдаланиш муҳимдир.
Бир-бирига ўхшаш, ҳеч қандай маънога эга бўлмаган суратларни жойлаштириш ярамайди. Бунақа нарсалар гуруҳдан бекорга жой эгаллайди ва мижозларнинг ғашига тегади. Тасвирлар миқдори битта эълонга 5 тадан ортиқ қўйилмаслиги ва қўйилганлари ҳам имкон қадар кўпроқ маълумот берадиган бўлиши керак. Агар сиз кўпроқ тасвир жойлаштиришингиз керак бўлса, коллаждан фойдаланишингиз мумкин (коллаж – бир вақтнинг ўзида бир нечта тасвирни битта қилиб жойлаштириш деганидир).
Аудио ва видеолардан фойдаланиш яхши ғоя эмас. Аксарият иштирокчилар видеохабарлар билан танишмайдилар ёки аудиохабарларни очиб кўришмайди. Чунки, улар кўп жойни эгаллайди. Агар интернети яхши ишламайдиган фойдаланувчиларга (далада ё ишда бўлишса) видео ва овозли хабарларни очиб кўриш улар учун қийинчилик туғдиради, Шунинг учун аудио ва видеодан воз кечиш керак.
Ҳештеглардан фойдаланиш керак
Ҳештег, бу – олдига # рамзий белгиси қўйилган калит сўздир. Агар шундай қилинса, сўзлар жуда кликбоп бўлади ва уни босганингизда (клик қилганингизда) ушбу сўз билан боғлиқ барча хабарлар очилади. Тўғри, Instagram ва Facebооkдан фарқли ўлароқ, глобал қидирув Telegram’да ишламайди, аммо барибир бизга ҳештеглардан фойдаланиш учун кучли восита беради.
Ҳештегларда, масалан, фирмангиз номидан фойдаланиш тавсия этилади. Агар истеъмолчи уни босса, у сизнинг барча эълонларингизни кўради. Шу билан бирга, ҳештеглар баъзи калит сўзларни, масалан, маҳсулот номини ажратиб кўрсатишга имкон беради.
Телефон рақамини қайд қилиб қўйиш муҳим
Иштирокчиларнинг аксарияти ўз эълонларида телефон рақамини ё унутишади, ёки қўйишни хоҳламайдилар. Лекин телефон рақами кўрсатилса, эълонга нисбатан ишончлилик ошади. Шунингдек, мамлакат коди ва + белгиси бўлган халқаро коддан фойдаланишни тавсия этамиз. Агар сиз телефон рақамингизни ушбу форматда жойлаштирсангиз, рақамни босган истеъмолчи ўша заҳотиёқ қўнғироқни амалга ошириши мумкин.
Эълонларни эътибор тортадиган, жозибали қилиш мумкин
Telegram’да эътибор тортишнинг усуллари кўп эмас, шундай бўлса-да, улар мавжуд. Масалан, сиз бир сўзни ёки жумлани қора шрифт билан ёзиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун сўзнинг боши ёки охирида биронта рамзлардан (юлдузча) ёки курсивлардан фойдаланишингиз мумкин бўлади.
Бундан ташқари, сиз турли хил эмодзилардан фойдаланишингиз мумкин. Бу матнни жозибали қилади, лекин, асосийси, уни ортиқча ишлатмасликдир.
Шунингдек, модераторлардан келган хабарларга жавоб қайтариш ва зудлик билан эълон матнингизни таҳрирлаш ёки тўлдириш мақсадга мувофиқдир.
«Мана шу қийин бўлмаган қоидаларга амал қилиш билан сиз савдо самарадорлигини сезиларли даражада оширасиз, янги мижозларга эга бўласиз, бу эса, ўз маҳсулотингизни сотишда кам вақт сарфлаб, тез фойда кўришингиз мумкин.
EastFruit Trade Platform гуруҳидан ташқари, EastFruit лойиҳасида технологик гуруҳ – EF Technology Platform мавжуд бўлиб, унда кўчатлар, ўғитлар, ускуналар, қадоқлаш, транспорт хизматлари ва бошқа маҳсулот эълонларини жойлаштиришингиз мумкин.
“Мева-сабзавотларни мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда сотиш унчалик қийин эмас. Бунинг учун фақат ишни бошлаш керак, холос”, – деб ҳисоблайди Олександр Украинец.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!