Бош саҳифаЯнгиликларНишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов

«Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон).

Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги кунда қайси нишали экинлар оммалашмоқда ва экспортёрлар нималарга эътибор беришлари керак? Халқаро маслаҳатчи бу хусусда «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференцияда сўз юритди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда нишали экинлар орасида жаҳонда энг етакчиси – голубикадир. У йилига қарийб 700 минг тонна, жами 4 миллиард доллар қийматига тенг миқдорда экспорт қилинади. Ушбу резавор деярли бутун жаҳонда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат экиндир. Шундай қилиб, илк голубика плантациялари ҳатто БAAда ҳам аллақачон пайдо бўлди. Ва рақобат кучайганлиги сабабли, жаҳон бозорида унинг нархи пасаймоқда.

Голубика

  • Голубика – жаҳон бестселлери бўлиб, сотув бўйича йиллик ўсиш суръатлари борасида фақат авакадодан ортда қолади. Ҳар йили қиймати 4 миллиардлик 700 минг тонна голубика экспорт қилинмоқда.
  • Ҳар ерда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат резавор (тупроқни тайёрлаш ва навларни тўғри танлай билиш керак) бўлиб, жуда совуқ қиш бўлмаган ҳудудларда уни контейнерда етиштириш технологиясидан фойдаланиш мумкин.
  • Илк плантациялар ҳатто БAAда пайдо бўлган. Ўзбекистонда ҳам биринчи голубика далалари мавжуд.
  • Ушбу мевани бир марта эккан деҳқон 25 йил давомида ҳосил олиши мумкин. Голубика биринчи бор 4-5 йил ўтгач ҳосил беради, бир туп мева учун потенциал 5 кг.
  • Жаҳонда нарх пасаймоқда, аммо талаб даражаси ўсиб боряпти. Грузияда голубика нархи – 5,5 доллар, Украинада эса 5 доллар.
  • Осиёда голубикага талаб ўсиб бормоқда. Жаҳондаги энг йирик импортёр – Хитой.
  • Иссиқхона технологиясидан фойдаланган ҳолда Тожикистон ва Ўзбекистондаги фермерлар исталган мавсумда голубика етиштириши ва қўшни мамлакатларга жуда қиммат нархда сотиши мумкин.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг айтишича, яна бир ажойиб экин – бу сарсабил.

“Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил ишлаб чиқаради. У замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда», деди  Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Сарсабил

  • Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил етиштиради.
  • У – замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда.
  • Марказий Осиёнинг жанубий минтақаларида очиқ дала шароитида етиштирилган сарсабил март ойида йиғиб олиниши мумкин. Ёпиқ муҳитда ўстирилгани эса – февраль ойида.  Aйни пайтда сарсабил Россияга Перудан қиммат нархларда етказиб берилмоқда.
  • Сарсабил  йилига 50 кун ҳосил беради. Уни кунига икки марта йиғиб олиш мумкин (эрталаб ва кечқурун).
  • Нархи – Россияда: 10 АҚШ доллари/кг, Италияда: 2-4 доллар/кг, Голландияда: 5 евро/кг
  • Ҳосилдорлик 10 тоннагача/га, иккинчи ёки учинчи йилдан бошлаб йиғиб олинади. Сифат муҳим (яъни совутиш зарур)!
  • Ёзги маҳсулот етиштирувчи корхоналар учун – бу ишчи кучини сақлаб қолиш имконияти, яъни ер, сув, саралаш, қадоқлаш, совутиш инфратузилмаси, логистика, сотиш ва бошқариш инфратузилмаси мавжуд бўлганда диверсификация маҳсулотини сақлаб туриш имкони бор.

ФАО халқаро маслаҳатчисининг сўзларига кўра, авокадо етиштириш ҳам янги жозибали инвестиция нишаси ҳисобланади. Бугунги кунда авокадонинг жаҳондаги савдоси ўсиши йилига 780 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, тоғли ҳудудларда етиштириладиган ва минус 7 даражагача совуққа бардошли авокадо навлари мавжуд.

Aвокадо

  • Aвокадо бугунги кунда жаҳон мева-сабзавот экспорти бўйича ЭНГ ТЕЗ ўсиб бораётган позициядир – унинг савдоси пул қийматида йилига 780 миллион долларга етмоқда (ўсиш).
  • Тропик ва субтропик жойларда етиштирилади. Мексика, Индонезия, Кения, AҚШ, Бразилия, Хитой, Туркия, Исроил, Перу ва Aвстралияда савдо плантациялари мавжуд.
  • Нам тупроқни ва ўз вақтида суғоришни талаб этади. Шу билан бирга, авокадонинг тоғли жойларда ўсадиган ва -7 даражагача совуққа чидамли Гватемала навлари ҳам мавжуд.
  • Ҳосилдорлик 7 дан 20 тоннагача.
  • Тожикистондаги аудит натижалари: авокадо чакана савдода кг учун 9,0 АҚШ долларидан 11,5 долларгача  нархларда сотилди!

Шунингдек, Бахтиёр Абдувоҳидов қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига киви экиш, йил давомида резавор етиштириш, шунингдек, доривор ўтлар, зираворлар, писта, ёнғоқ, эртаги олма ва органик қуруқ мевалар етиштиришга эътибор қаратишни маслаҳат берди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» — Сизни EastFruit’нинг конференциясида иштирок этишга таклиф қиламиз!

EastFruit

Тожикистоннинг Ҳисор водийсида қишки аёзлар туфайли узумзорларнинг 80% дан ортиғи нобуд бўлди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин