Яқинда “Рубин” навли грек ёнғоғининг Руминия ўсимлик навлари каталогида омологация ва рўйхатга олиш жараёни якунланди. Нав шуниси билан қизиқки, мева мағзининг пўстлоғи ажойиб қизил рангда. Табиий селекция натижасида пайдо бўлган бундай мевали ёввойи ҳолда ўсиб турган дарахтни руминиялик фермер тасодифан кашф этган. У туфайли ёнғоқ кўчатлари Молдова Республикасига бориб қолди ва Молдовадаги питомник корхоналаридан бирида нав барқарорлик ва тижорий жиҳатдан қизиқарли бўлиши мумкин бўлган босқичга қадар пайвандланди, ишлов берилди. «Рубин» нави ҳозирги кунда Молдова Республикасида расмий рўйхатдан ўтиш жараёнида турибди.
Ёнғоқнинг ушбу навини етиштирган ва унга «Рубин» номини берган селекционер тан олиб айтмоқдаки, у, албатта, «Чандлер» нави каби позицияларнинг тижорат мавқеини ҳатто Молдова Республикаси ва Руминиядаги минтақавий бозорда ҳам силжита олмайди. Янги навни унумдорлиги бўйича ўхшаш навлар билан таққослаб бўлмайди ва у калибри, органолептик хусусиятлари ҳамда бошқа жиҳатлари бўйича ноёб хусусиятларга эга эмас. Шунга қарамай, мағзининг ўзига хос ранги «Рубин»нинг қандолат саноати, HoReCа сегменти ва бошқаларни қизиқтира оладиган нишали маҳсулотлар тоифасига киришини таъминлайди.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Молдовада ёнғоқ етиштириш урфга айланган хобби босқичига ўтмаган. Мамлакатда ҳали ҳам кўплаб «латифундист»- аграрлар бор, улар «ўзига хос фирма элементи», статус ва ҳоказолар сифатида ёнғоқ боғларини барпо этишга интилмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, мағзи қизил ёнғоқ “клуб” навига ҳам даъвогардир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!