Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада узумдан юқори ҳосил кутилмоқда
МахсусЯнгиликлар

Молдовада узумдан юқори ҳосил кутилмоқда

Узум етиштирувчилар ассоциацияси мутахассислари фикрига кўра, аксарият узумзорлар ҳолати яхши бўлгани боис сўнгги уч йилдаги ўртача кўрсаткичдан тахминан 15-20 фоиз кўпроқ ҳосил олиниши кутилмоқда. Ушбу даврда республикада серҳосил узум экилган майдонлар 17 минг гектарни ташкил этган. 2020 йилда улардан 70 минг тонна, 2019 йилда – 112 минг тонна, 2018 йилда эса 126 минг тонна ҳосил олинди.

Қиш, куз ва баҳор фаслидаги ёғингарчиликларнинг кўплиги узум ҳосилининг унумдорлигига сабаб бўлди. Аксарият узум етиштирувчилар фикрига кўра, ёздаги ёғингарчиликни ҳам ортиқча деб бўлмайди. Мамлакатнинг айрим жанубий минтақаларида узумзорлар остидаги тупроқдаги намлик захиралари фақат 50-70 см қатламда юқори бўлишига оид далиллар мавжуд.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳосил миқдори ва сифати асосан узум етиштирувчиларнинг ёғингарчилик ҳамда узумнинг гуллаш вақтида тўғри, шу билан бирга етарлича санитария ишловига боғлиқ. Шунингдек, ёз фаслида ҳаво ҳарорати нисбатан паст бўлгани боис дўл ёғиш эҳтимоли ҳам катта бўлади.

Баҳор сўнгидаги салқин кунлар ва ёз фаслининг бошланиши Молдовада узумнинг пишиб етилиши ҳамда ҳосилни йиғиш даврини тахминан икки ҳафтага кечиктириши аниқ. Мамлакатдаги узумчилик соҳасидаги мутахассисларнинг фикрига кўра, буни ҳатто афзалликлари ҳам бор. Аввалги мавсумларда йиғим-терим одатдагидан эрта бошлангани сабабли узум етиштирувчилар ҳосилнинг бир қисмини бир неча ҳафта ёки ундан кўпроқ вақт давомида сақлашига тўғри келган – яъни, экспорт учун узумнинг катта партиялари нархи келиб чиққунига қадар. Бу ҳолат маҳсулот етказиб берилиши вақтида узум сифатининг маълум даражада пасайишига олиб келди. Жорий йилда савдонинг кеч бошланиши ҳисобига маҳсулотни бозордаги қулай даврда сотиш учун сақланган муддати қисқароқ бўлиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин