Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада ремонтант қулупнай етиштириш мустақил бизнесга айланиши мумкинми?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада ремонтант қулупнай етиштириш мустақил бизнесга айланиши мумкинми?

Aвгуст ойининг ўрталаридан бошлаб, Молдовада ремонтант қулупнай  мавсуми бошланди. Молдова бозорида, асосан, очиқ ер плантациялари ва иссиқхоналар (кам қисми)да етиштириладиган Альбион навли маҳаллий резавор мавжуд. Талаб ва таклиф кўп эмас, лекин барқарор. Бу ҳолат мавсум якуни – сентябрь охиригача шундай давом этиши мумкин. Қулупнайнинг Молдовадаги август нархи улгуржи савдода 50 лей/кг (2,85 доллар)гача, чакана савдода 65-70 лей/кг (3,71-4 доллар/кг)гачадир. Бу май ойидаги ўртача нархдан 5-10 лей/кг юқори. Энди савол туғилади: хўш, ремонтант қулупнай етиштириш ва сотиш Молдовалик резавор етиштирувчи фермерлар учун ихтисослашган, мустақил бизнесга айланиши мумкинми?

Pomusoarele Moldovei резавор етиштирувчилар ассоциацияси бунинг учун бир қатор дастлабки шартлар мавжуд деб ҳисоблайди. Биринчиси, ремонтант қулупнай нархининг анъанавий юқори даражаси. Одатда, бу резаворнинг кузги максимал баҳоси ҳарҳолда баҳорги баҳосидан бироз паст бўлади, чунки, энди «янгилик эффекти» йўқ – истеъмолчи ёзда аллақачон қулупнайга тўйган. Бироқ, бу омил нишали ремонтант қулупнайга бўлган талаб ва нархнинг барқарорлиги билан қопланади. Ҳар иккиси ҳам аҳолининг сотиб олиш қобилияти ўзгариши (хусусан, пасайишга)га у қадар боғлиқ эмас. Шубҳасиз, бу маҳсулот моддий имконияти етарли бўлганлар учун.

Иккинчи омил – резавор мавсумининг стандарт вақтини ўзгартириш. Сўнгги бир неча йил ичида Молдовадаги супермаркетларда импорт қилинган (Груция ва Туркиядан) қулупнай январь-февраль ойларида пайдо бўлмоқда. Бундан ташқари, бу йил ушбу маҳсулот энг йирик тармоқларда нафақат эрта, балки арзон нархда ҳам таклиф қилинди. Қиш-баҳорда қулупнайнинг арзонлашуви одатий ҳолга айланиб бормоқда. Ваҳоланки, қулупнай сентябрь ойида ва бундан ташқари, октябрь-ноябрь ойларида Молдова бозори учун кутилмаган катта ҳодисадир. Шу нуқтаи назардан, Молдовадаги ремонтант қулупнайлар, асосан, маҳаллий эканини  яна бир бор эслатиб ўтиш жоиз. Импорт, яъни рақобат деярли йўқ (қиш ва баҳорда импорт бозорда устунлик қилади). Ниҳоят, шуни ҳам айтиш жоизки, ёз охири ва куз бошида Молдова бозоридаги қимматбаҳо резаворлар ўзига хос мақсадли аудиторияга эга – меҳнат муҳожирлари, шунингдек, қариндошларникига ташриф буюрувчи диаспора.

Ремонтант навли қулупнай етиштиришга ундовчи учинчи омил – бу қулай об-ҳаво шароити. Сўнгги бир неча йил ичида Молдовада кечки баҳор совуқлари кузги аёздан кўра кўпроқ кузатилмоқда.

Шу маънода ҳатто иссиқхонада ҳам эртаги қулупнай етиштириш ремонтант навли кечки резаворлар етиштиришга қараганда анчайин таваккал иш саналади.

Шу билан бирга, Pomusoarele Moldovei раҳбарияти ремонтант қулупнай етиштиришга ихтисослашув –  таваккал бизнес деб ҳисоблайди. Aгар бу резавор, ниҳоят, супермаркетлар тармоғида пайдо бўлса ва фермерлар ҳамда чакана савдогарлар мавсумий шартномалар асосида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйсагина у мустақил бизнесга айланиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин