Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада картошка нархининг мавсумий ўсиши бошланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада картошка нархининг мавсумий ўсиши бошланди

Ўтган ҳафта Молдова мева-сабзавот бозорида картошканинг ўртача улгуржи нархи бир ой давомида 2,5 лей/кг (0,14 доллар) атрофида сақланиб тургандан сўнг август ойининг биринчи ўн кунлиги даражасига – 3 лей/кг ($0,17)га қайтди. Сифатли картошканинг максимал баҳоси янада ошди – 4 лей/кг (0,22 доллар)гача.

Маҳаллий бозор операторлари ҳолатни тасдиқлашмоқда – картошка нархи кўтарилишининг локомотиви унинг экспортидир. Аввалроқ EastFruit хабар берганидек, бу йил минтақадаги энг паст нархлар туфайли Молдова картошкани Россия, Украина, Руминия ва Македонияга экспорт қила бошлади. Бироқ, савдогарларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилги ҳосил структурасида экспорт сифатли картошканинг улуши 20-25%дан ошмайди. Бу маҳсулотнинг чекланган ресурслари нархларни кўтара бошлади.

Шу билан бирга, мамлакат аҳолисининг жорий истеъмоли учун ички бозорга ўрта ва паст сифатли картошка етказиб бериш таклифи ҳали ҳам катта. Фермерларнинг қайд этишича, бундай картошка узоқ вақт сақланмайди, йўқотишларнинг олдини олиш учун уни қишки совуқдан аввал сотиш керак. Шуни инобатга олган ҳолда нархларни кўтариш учун аниқ дастлабки шартлар мавжуд эмас.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси мутахассислари ўртача сифатдаги картошка нархи бироз кўтарилишини маҳаллий истеъмолчиларнинг бошқа барча озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиши (дарвоқе, аллақачон бошланган) борасидаги хавотирлари билан боғлашмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин