Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада гилос ҳосили бу йил ҳам ўтган йилги паст даражада қолиши мумкин
МахсусЯнгиликлар

Молдовада гилос ҳосили бу йил ҳам ўтган йилги паст даражада қолиши мумкин

Йирик боғдорчилик корхоналари раҳбарларининг кузатувларига кўра, меваларнинг баҳорги-ёзги тўкилиши билан боғлиқ биологик феномен шуни кўрсатдики, 2021 йилги гилос навлари тахминан «ёмон ўтган йил» даражасида қолиши мумкин. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йили мамлакатда гилос ва олча ҳосили атиги 11 минг тоннани ташкил этган эди. Сўнгги беш йиллик билан солиштирганда бу деярли икки баравар кам кўрсаткичдир: 2019 йилда – 20 минг тонна, 2018 ва 2015 йилларда – 19 минг тоннадан ҳосил олинган.

Фермерларнинг бўлажак гилос ҳосили борасидаги қўрқувлари чангланиш давридаёқ пайдо бўлди. Чунки Молдовада бу пайт ҳамма жойда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилди – ё ўта салқин ёки ёмғир, шамол ё бўлмаса, буларнинг бари бир пайтда юз берган кунлар кўп бўлди. Бироқ, боғбонлар, ҳеч бўлмаганда, ўз-ўзини чанглатувчи гилос навларининг юқори ҳосилидан умид қилишди (ушбу навларнинг гилос плантациялари структурасидаги йирикроқ боғдорчилик фермер хўжаликларидаги улуши ўртача учдан бирга тенг).

Шунингдек ўқинг: Молдова гилосининг нархлари июнь ойида ўтган йилдагидан паст бўлиши аниқ эмас – фикр ва мулоҳазалар

Боғбонларнинг прогнозларига кўра, Молдова бозорида эртапишар гилос июнь ойининг биринчи ҳафтаси охирида пайдо бўлади. Вазият яхшиланишига кўпчиликнинг умиди сусаймоқда. Кўп бўлмаса-да, деярли ҳар куни ёғадиган ёмғир туфайли гилос боғлари, ҳатто ўз-ўзини чанглатувчи ва кечки навлар ҳам азият чекди. Фермерларнинг сўзларига кўра, ёмғирга қарши плёнкалар бор плантацияларда ҳам ҳолат яхши эмас. Ҳавонинг намлиги юқори, қуёш нури ва иссиқлик танқис.

Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг кайфиятида ҳам акс этмоқда. Ҳозир кўпчиликда гилос ҳосилининг миқдори ҳам, сифати ҳам кескин пасаяди деган фикр ҳукмрон. Ўртача ва юқори сифатли маҳсулот олишга умидвор бўлган оз сонли фермерлар, ҳеч бўлмаганда, мавсум бошида уни Европа Иттифоқи бозорида сотишга ҳаракат қилишларини айтишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин