Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада эртаги олма навлари одатдагидан анча кеч пайдо бўлади ва ҳосилдорлик ҳам камаяди
МахсусЯнгиликлар

Молдовада эртаги олма навлари одатдагидан анча кеч пайдо бўлади ва ҳосилдорлик ҳам камаяди

Молдова Давлат аграр университетининг Мева етиштириш факультети мутахассисларининг таъкидлашича, ушбу мамлакатда олманинг Papirovka ва Jeneva Early номли эртаги навлари ҳосилини йиғиб олиш июль ойининг сўнгги ўн кунлиги бошида старт олади.  «Ғолибларга шон-шараф» номли навнинг йиғим-теримига эса август ойи бошларида киришилади. Аввалги икки қишлоқ хўжалиги мавсумида, июль ойининг биринчи ўн кунлиги охирида маҳаллий бозордаги олма навларининг дастлабки тижорат партиялари пайдо бўлган эди.

Боғдорчилик фермер хўжаликлари агрономларининг қайд этишича, бу йил эртаги навли олма дарахтларининг уруғдони ўртача даражадан паст бўлган, шу билан бирга, май-июнь ойларидаги мевалар тушиши жараёни жуда фаол кечган. Бу қисман биологик даврийлик билан боғлиқ: ўтган йили ҳатто совуқ ва қурғоқчилик туфайли юзага келган стресс шароитида ҳам эртаги олмалар ҳосили ўртача кўрсаткичдан юқори эди. Бу йил барча кўрсаткичлар бўйича у паст бўлади. Умуман олганда, олма боғлари 2021 йилда ўтган йилга қараганда дўлдан кам зарар кўрди. Ёмғирлар оралиғида юқори сифатли санитария ишларини бажаришга муваффақ бўлинган боғларда эртаги олма навларини йиғиб олиш сифати ўртача даражадан юқори бўлади.

Бироқ, июль ойида ички бозорда резаворлар ва данакли мевалар, шунингдек, ўтган йилги олма мўл-кўллиги боис, фермерлар маҳаллий истеъмолчиларнинг 2021 йил ҳосилига тегишли эртаги олма учун юқори нарх тўлашига шубҳа билан қарашмоқда. Ўтган йили маҳаллий олма учун бошланғич нархлар – 10-15 лей/кг, 0,58-0,87/кг бўлган, яъни 2019 йилга нисбатан икки баравар юқори эди. Савдогарлар ўғит, пестицидлар ҳамда ишчи кучи нархи ошишини ҳисобга олган ҳолда тахмин қилишмоқдаки, эртаги олманинг фақат экспорти рентабелли бўлади ва у анъанага мувофиқ, кўп эмас.

Молдова олма боғларининг нав таркиби (умумий майдони – 50 минг гектардан ортиқ)да эртаги навлар плантациялари тахминан 10-12% ни ташкил қилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг жанубий ва марказий зоналарида эртаги олма боғлари деярли йўқ, уларни етиштириш шимолий вилоятларга хосдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин