Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳалар давлат субсидиясини олиши мумкин
Янгиликлар

Молдовада агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳалар давлат субсидиясини олиши мумкин

Молдова қишлоқ хўжалиги интервенциялари ва тўловлари агентлиги (AIPA) 18-июнга қадар агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳаларга субсидиялар олиш учун олдиндан мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди, дея хабар бермоқда МОЛДПРЕС.

Маълум бўлишича, авансли субсидиялар фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида  иқтисодий фаолиятни илк бор амалга оширадиган агросаноат ишлаб чиқарувчиларининг  инвестиция лойиҳалари асосида берилади.

«Грант олиш учун аризаларни қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес бошлаш ниятидаги  ёшлар, фермер-аёллар ва ватанига қайтиб келган мигрантлар топширишлари мумкин. Ариза берувчиларнинг лойиҳалари тегишли устувор йўналишлар бўйича Қишлоқ хўжалиги, минтақа ва атроф-муҳитни ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади. Ушбу устувор йўналишлар –  чорвачилик фермаларини жиҳозлаш ва технологик янгилашга сармояларни рағбатлантириш; наслли ҳайвонлар сотиб олиш ва уларнинг генофондини сақлашга инвестицияларни рағбатлантириш; ўрим-йиғимдан кейинги ва қайта ишлаш  инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни рағбатлантириш ва бошқалардир» – дея тушунтириш берилди AIPA томонидан.

Aризалар AIPA регламент тартиб-қоидаларига биноан кўриб чиқилади. Мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган инвестиция лойиҳаларини якуний баҳолаш ҳамда танлаш жараёнини Баҳолаш ва танлов қўмитаси амалга оширади.

Шунингдек ўқинг: Молдовада гилос ҳосили бу йил ҳам ўтган йилги паст даражада қолиши мумкин

Давлат кўмаги лойиҳа қийматининг 65 фоизини ташкил этмоқда ва бу кўрсаткич 1 миллион лейдан ошмайди. Тўловлар икки қисмда амалга оширилади: биринчиси – бенефициар томонидан тегишли харажатлар миқдорининг 35%и миқдорида қўшма молиялаштириш тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши шарти билан тўланадиган грант миқдорининг 75%и ; иккинчиси – инвестиция объекти фойдаланишга топширилгандан кейинги тўлов талаби ва инвестиция киритиладиган соҳага кўра тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш асосида бериладиган субсидия миқдорининг 25%идир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ёзги суғориш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сув тақчиллигига тайёргарлик кўрилмоқда

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин