Бош саҳифаЯнгиликларМинтақа супермаркетларида мева-сабзавотлар савдоси – EastFruit аудиторлари қандай ўзгаришларни қайд этишмоқда?
ДолзарбМахсусЧакана савдо тармоқлари аудитиЯнгиликлар

Минтақа супермаркетларида мева-сабзавотлар савдоси – EastFruit аудиторлари қандай ўзгаришларни қайд этишмоқда?

EastFruit жамоаси Украина, Ўзбекистон, Молдова, Грузия ва Тожикистон пойтахтлари ҳамда ушбу мамлакатларнинг бир қанча қўшимча шаҳарларидаги супермаркетлар тармоқларининг мева-сабзавот бўлимлари билан боғлиқ навбатдаги аудитини якунлади. Келгуси икки ҳафта ичида батафсил маълумотлар «чакана аудит» рукнига жойлаштирилгунига қадар биз аудиторларимизнинг умумий таассуротлари билан бўлишамиз.

Дарвоқе, Украина тармоқлари аудити натижалари тўғрисидаги маълумотлар сабзавот ва меваларнинг чакана савдоси бўйича эксклюзив тадқиқотлар натижалари билан бирга, 2021 йилнинг 2 декабрида Киевда бўлиб ўтадиган Биринчи Ритейл-форумда тақдим этилади. Ритейл-форум Савдо форуми билан бирлаштирилади, яъни, Украинадаги супермаркетлар тармоғи учун сабзавот ва мевалар харидорлари билан музокара ўтказиш имкони мавжуд бўлади.

Молдова

“Кишинёвдаги дўконларга ташрифдан биринчи таассурот шуки, баъзи тармоқларда мева- сабзавотлар сифати ёмонлашган. Эҳтимол, бу иқлим аномалияларига дахлдор мураккаб йил ёки импорт қилинган мевалар сезиларли даражада камайиши билан боғлиқдир. Ҳозир маҳаллий мева-сабзавотлар кўпроқ, масалан, бу гал фақат Молдова олмалари сотилмоқда”, дейди Кишинёвдаги EastFruit аудиторлари.

Бир йил аввал улар кузда супермаркетлар тармоғида Украина ва Польшадан олмалар кўплигига ҳайрон бўлишган эди, ваҳоланки, Молдова жуда йирик олма экспортёри саналади.

Шунингдек, молдовалик аудиторлар тармоқлардаги савдо залларида кадрлар етишмаслиги сезила бошлаганини қайд этишмоқда.

Украина

“Супермаркетлар пештахталарида олма бениҳоя кўп. Шу билан бирга, навлар танлови жуда кенг ва сифат юқори даражада», бу украиналик аудиторларни хурсанд қилди.

«Борш тўпламидаги сабзавотлардан ҳали ҳам  умид йўқ. Сифатли маҳсулотларни топиш учун кўп ҳаракат қилиш керак. Ҳали-ҳануз қадоқланган борш тўплами ва картошка жуда оз, аммо таклиф бор, фақат у ҳали ҳам иккита асосий иштирокчи ўртасида тақсимланган”, дея шикоят қилишмоқда улар. Ва бу  Украина супермаркетлари тармоқлари EastFruitдаги қатор материаллар фонида тозаланмаган картошка, сабзи ва лавлаги сотиб олишдан бош тортишларини баралла эълон қилиб, бутун саноатга бундай «савдо» қандай йўқотишларга олиб келиши ҳақида айтишганидан кейинги ҳолатдир.

Шунингдек, Украинада аудиторлар супермаркетлардаги сархил сабзавот ва мевалар ассортименти кенгайганини, шунингдек, яроқсиз маҳсулотларнинг деярли бари Украина мева-сабзавотлари ҳиссасига тўғри келишини таъкидлашди, шу билан бирга, импорт қилинадиган товарлар ҳақида алоҳида изоҳлар йўқ. Фақат вақти-вақти билан сифати бузилган банан ёки цитрус меваларга дуч келиш мумкин. Сифат бўйича муаммолар асосини маҳаллий борш тўпламига кирувчи сабзавотлар ва олма ташкил қилади.

Грузия

“Қайд этиш жоизки, баъзи тармоқлар бизнинг тавсияларимизга амал қилиб, информативлик даражасини  яхшилаган: нархлар қоғозида товарларнинг келиб чиқиши ва ҳатто етказиб берувчилар ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлган! Мева-сабзавотларнинг жойлашуви деярли ҳамма жойда тартибли бўлиб қолди. Аммо «уйга яқин» форматидаги кичик дўконларда сархил мева- сабзавотлар сифати ачинарли», дея таъкидлайди Грузия жамоаси.

Ўзбекистон

Ўзбекистонлик аудиторлар гуруҳи дўконлар сони бўйича етакчи тармоқларда сархил мева-сабзавотлар ассортименти кўпайганини қайд этди. Умуман олганда, мамлакатдаги супермаркетлар пештахталарида истеъмолга деярли яроқсиз маҳсулотлар сони камайгани ҳам қайд этилган.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги сифат ютуғи чакана савдо бозорида рақобат кучайиб бораётгани билан боғлиқ. Мамлакатда фаолият юритаётган барча тармоқлар фаол равишда кенгаймоқда, бундан ташқари, бозорга янги иштирокчиларнинг кириб келиши ҳақида доимий хабарлар мавжуд.

Тожикистон

“Тожикистондаги ўзгаришлар, албатта, қувонарли. Кўриниб турибдики, баъзи дўконлар бўлимларга сармоя киритган, бу эса сифатни яхшилаб, истеъмолчиларнинг бўлимлардаги маҳсулотларни яхши қабул қилишини таъминлаган. Умумий нарх даражаси ҳам сезиларли даражада ошди. Айниқса, цитрус мевалар қимматлашди”, дея таъкидлайди тожикистонлик аудиторларимиз.

Кўриб турганингиздек, яхши томонга ўзгаришлар кўп. Ва бундан қувонмай бўлмайди. Ахир, биз, супермаркетлар тармоғининг бутун бизнеси ҳолатини баҳолаш учун мева-сабзавот бўлими бўйича аудит ўтказиш кифоя эканини кўп бор исбот этдик.

Кейинги икки ҳафта ичида «чакана аудит» рукнида батафсил шарҳларни кутинг. Агар сиз Украинада бўлсангиз, ноёб Ритейл-форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишни унутманг. Унда биз супермаркетлар тармоқлари, савдогарлар ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар мева-сабзавот бўлимлари бўйича аудитдан ўзлари учун қандай фойда олишлари ҳақида маълумотлар берамиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Мева-сабзавот маҳсулотларини музлатиш бизнесидаги муваффақият омиллари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин