Бош саҳифаЯнгиликларМева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши
Янгиликлар

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги базавий сценарий бўйича 2025 йилга бориб, мева ва резаворлар етиштириш 2,2 миллион тоннага ортишини кутмоқда. Оптимистик сценарий эса 2,6 миллион тонна кўрсаткич (2 баравар ўсиш)га эришишни назарда тутмоқда, деб хабар берди Fruit-inform.

Россияда мева ва резаворлар учун озиқ-овқат хавфсизлиги Доктринасининг бўсаға қийматига эришиш 2027 йилга режалаштирилган. Бу хусусда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида айтилди.

«Озиқ-овқат хавфсизлиги Доктринасининг бўсаға қийматига эришиш (60%) 2027 йилга режалаштирилмоқда», дейилади хабарда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Россияда мева ва резаворлар етиштириш йил сайин ортиб бормоқда.

Ўтган йили ташкил этилган секторда рекорд даражадаги 1,3 миллион тонна ҳосил олинди. Ижобий динамика туфайли ушбу маҳсулотлар билан ўз-ўзини таъминлаш даражаси барқарор ўсиб бормоқда – 2020 йил охирида у 41,2 фоизни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги базавий сценарий бўйича 2025 йилга келиб, мева ва резаворлар етиштириш 2,2 миллион тоннагача ўсишини кутмоқда. Шу билан бирга, оптимистик сценарий 2,6 миллион тонна кўрсаткич (2 баравар кўп ўсиш)га эришишни назарда тутади. Вазирлик вакиллари 2020-2022 йилларда мева ва резавор етиштиришни жадал ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси («йўл харитаси») ўтган йили тасдиқланганини эслатиб ўтишди.

«Шуни қайд этиш жоизки, Россияда табиий ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мевалар билан ўз-ўзини 100 фоиз таъминлашга эришиб бўлмайди, дея таъкидланди вазирликда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, ҳозирги кунда мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш устувор вазифа эканлиги тушунтирилди. Бу фермерларга маҳсулотларининг яроқлилик муддатини узайтириш ва маҳсулотни  бозор шароитлари қулай бўлган пайт – мавсумлар оралиғида бозорга чиқариш имконини беради. Бунинг учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги имтиёзли кредитлаш (кредитлар йиллик 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда берилади) ва капитал харажатларнинг бир қисмини қоплаш (20 фоиз миқдорида) шаклида бир қатор қўллаб-қувватлаш механизмларини амалга оширмоқда. Бу, ўз навбатида, инвестиция лойиҳаларини қоплаш муддатини қисқартиришга ёрдам беради.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги йилларда давлат кўмаги билан нафақат омборхоналар сони ортди, балки янгидан фойдаланишга топширилган ва модернизацияланган объектларнинг сифат кўрсаткичлари ҳам яхшиланмоқда. Назорат қилинувчи газ муҳити билан жиҳозланган замонавий омборхоналар маҳсулот сифати ва таъм хусусиятларини олти ойдан тўққиз ойгача сақлаб туришга имкон беради. Вазирликда таъкидланганидек, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Россияда умумий сиғими 860,2 минг тоннани ташкил этувчи 300 та мева омбори мавжуд бўлиб, улар бутун мамлакатнинг сақлаш эҳтиёжини қоплайди. 2020 йилда қувватлар 20 фоизга оширилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ёзги суғориш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сув тақчиллигига тайёргарлик кўрилмоқда

EastFruit

Жорий мавсумда Нидерландиядан пиёз экспорти рекорд миқдорга етиши мумкин

EastFruit

Туркия жаҳон голубика бозорида йирик ўйинчига айланиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин