Бош саҳифаЯнгиликларМарказий Осиё мева-сабзавот бизнеси ривожи қандай трендларга боғлиқ – ушбу саволга EastFruit конференциясида жавоб олиш мумкин
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси ривожи қандай трендларга боғлиқ – ушбу саволга EastFruit конференциясида жавоб олиш мумкин

Бу йил Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан деярли барча мева-сабзавотлар нархи ошди. Хусусан, ўрик нархлари сезиларли даражада кўтарилгани совуқ сабаб ҳосилга зарар етганлиги билан изоҳланмоқда. Коронавирус пандемияси давом этаётган бир шароитда мева-сабзавот етиштирувчилар ушбу йўналишдаги бизнеснинг глобал технологик тенденциялари, жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот савдосидаги трендлар ҳақида билиши, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари  бизнес алоқаларни топиш усулларини тушуниши жуда муҳимдир.

Ушбу масалалар 2021 йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференциянинг асосий мавзуси бўлади.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилмоқда.

Онлайн конференция Zoom платформасида бўлиб ўтади. Унда қатнашиш бепул бўлиб, рўйхатдан ўтиш талаб этилади, холос. Бунинг учун махсус ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, конференциянинг онлайн рўйхатидан ўтишга Марказий Осиёлик мева-сабзавот етиштирувчилар ва экспортёрлар таклиф қилинади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да, Нур-Султон ва  Бишкек вақти билан 15.00 да бошланади.

Соvid-19 пандемияси даврида Марказий Осиё учун қандай бозор нишалари пайдо бўлди? «Ниша» ва «Ниша маҳсулоти нима?» Бу хусусда ФAО халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) онлайн-конференция давомида сўз юритади.

Келажакка назар ташлашни ва яқин 10-15 йил ичида Марказий Осиё мева-сабзавот бизнесини қандай технологиялар қай тарзда ўзгартиришини билмоқчимисиз? Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО (Рим, Италия) инвестицион департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак тақдимоти билан танишинг.

Шунингдек, биз сизга жаҳон мева-сабзавот соҳасининг энг замонавий маҳсулотлари,  Марказий Осиёда сабзавот, мева ҳамда ёнғоқ етиштирувчилар ушбу трендлардан ўз даромадини ошириш учун қандай фойдаланиши мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз! Бу ФAОнинг халқаро маслаҳатчилари – Катерина Зверева (Украина) ва Катерина Побережная (Грузия)ларнинг чиқишлари мавзуси бўлади.

Тадбирнинг барча иштирокчиларига маҳсулот етиштиришда муваффақият қозонишнинг энг муҳим воситалари – савдо-сотиқ ва  ва бозордаги нархлар ўзгаришларини кузатиб бориш инструментларини EastFruit платформаси тақдим этади! ФAО халқаро маслаҳатчиси Aндрей Панкратов (Украина) тақдимоти ушбу мавзуга бағишланган.

Дастур билан бу ерда танишиш мумкин.

Бонус сифатида биз, тизимли экспорт талабларига жавоб берадиган ҳар бир ишлаб чиқарувчи-иштирокчи учун жаҳоннинг 50 мамлакатидаги потенциал импортёрлардан иборат аудиторияга эга EastFruit, YouTube, Linkedln, Telegram, Facebook, Тwittеr платформалари орқали бепул реклама ташкиллаштирамиз.

Онлайн-конференция давомида биринчи халқаро сабзавот, мева ва ёнғоқ бўйича Ёпиқ эксклюзив савдо клуби тақдимоти ўтказилади. Клубнинг мезонларига жавоб бера оладиган трейдерлар ва мева-сабзавот етиштирувчилар учун унга қўшилиш имконияти тақдим этилади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00да, Нур-Султон ва Бишкек вақти билан 15.00да бошланади.

Рўйхатдан ўтиш.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин